📊 Сенинг асосий метриканг: барчасини ҳал қилувчи кўрсаткич
Ҳар бир бизнесда битта асосий рақам бор. У сенга: тизим ишлаяптими ёки "дўппини ечиб, кўк чойни дамлаб олиб", жараёнларни қайта қуриш вақти келдими ни кўрсатади.
⚡ Шу билан бирга, бу метрика ҳар бир соҳа учун турлича.
Масалан:
— офлайн-ритейлда ҳал қилувчи кўрсаткич — хар бир бирлик майдондан олинадиган фойда.
— онлайн-лойиҳаларда — 1000 та реклама кўрсатишдан олинадиган соф фойда.
— технологик компанияларда — бир ходимга тўғри келадиган фойда.
📍 Нега бу муҳим?
Фарқи йўқ: сенда кофейнями, тиббий марказми ёки интернет-дўконми. Асосийси — ҳар қандай бизнесда ресурс чегараланган (майдон, аудитория, одамлар). Ва муваффақият шу ресурсдан қанчалик самарали пул ишлай олишингга боғлиқ.
💡 Агар сенинг бизнесинг бир бирлик ресурсдан рақобатчидан кўпроқ ишласа, сенда стратегик устунлик пайдо бўлади:
- кўпроқ ижара ҳақи тўлаб, энг яхши жойларни эгаллайсан;
- қиммат реклама қиласан ва рақобатчиларни каналлардан чиқариб юборасан;
- юқори маош таклиф қилиб, кучли мутахассисларни бозордан жалб қиласан.
Агар кўрсаткичинг паст бўлса — вақт ўтиши билан сени бу нишадан сиқиб чиқараворишига тайёр туравер.
🚀 Универсал тамойил
Аслида қайси соҳада ишлашинг муҳим эмас.
Асосий савол ҳар доим бир хил:
👉 сенинг бизнесингнинг асосий ресурсидан олинадиган “самарадорлик коэффициенти” қанақа?
- Офлайнда — квадрат метр.
- Онлайнда — мингта кўрсатиш.
- IT’да — бир ходим.
🔑 Хулоса:
Асосий метрикангни аниқла. Айнан шу рақам бозорда қанча муддатгача туришингни кўрсатади: кенгайиб борасанми ёки вақт ўтиши билан кўпроқ ресурсдан фойда олишни билганларга жойингни бериб қўясанми.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗