📊 «Ҳисоб-китоб нима қилади, бу кичик бизнес-ку»
Кўпчилик тадбиркорлар айнан шундай ўйлайди.
Ва шу ерда улар пул устидан назоратни йўқотишади.
✅ Тайёр рақамларни тушуниш осон.
Лекин уларни битта аниқ тасвирга йиғиш — бу қийинроқ.
Чунки қаердадир тўлов киритилмаган, қаердадир харажат ёзилмаган бўлади.
Бундай «тешик» маълумотни таҳлил қилиш = ўзини алдаш. Иш бор, натижа йўқ.
💼 Катта компанияларда бу масала рольларга бўлинган:
- Молиявий контролёрлар — базада хатолар бўлмаслигини назорат қилади.
- Молиявий аналитиклар — тозаланган рақамлар асосида таҳлил қилишади.
Аммо кичик бизнесда ҳаммаси хаотик тарзда ишлайди.
- Бирламчи ҳисоб-китоб тизими йўқ.
- Ҳодимлар маълумот киритишни унутиб қўяди.
Ва буларни хаммасини ташкил қилиш вазифаси тўғридан-тўғри бизнес эгасига қолади.
👉 Ва шу ерда "шок" юз беради:
- ҳеч қандай дастур ўз-ўзидан маълумотларни ҳаводан «олиб бермайди».
Уларни одамлар киритиши шарт.
Демак, интизом, назорат ва ҳисобот тизими бўлиши керак.
😬 Амалда нима бўлади?
Эгаси ўйлайди: «боллар уддалайди». деб
"Боллар" эса тизимли жараён қуришни билмайди.
Натижада рақамлар нотўғри, таҳлил маъносиз, қарорлар «кўзда чамалаб» қабул қилинади.
Кейин эса баҳона бошланади:
«Программа жуда мураккаб экан, ишламади. Яхшиси, бирор енгилироқ нарса оламиз».
Аммо «енгилроқ» дегани — назорат нуқталари йўқ, бошқарув рақамлари йўқ дегани.
Оқибатда компания туман ичида айланиб юраверади.
💡 Тизимни ўрнатишнинг ўзи етарли эмас. Унга "ғамхўрлик" қилиш керак.
- Маълумот киритиш интизомини қўллаб-қувватлаш.
- Ахборот сифати устидан назорат.
- Ҳодимларни тўғри ишлашга ўргатиш.
Худди бизнеснинг ўзи каби: агар истеъмолчи сифатида қарасанг — ишламайди.
Агар диққат ва ғамхўрлик билан ёндашсанг — система аниқ рақамлар ва тўғри қарорлар билан жавоб қайтаради.
❓Ҳозир сизда ҳолат қандай?
Маълумотлар тизимли тўпланяптими ёки ҳали хам «боллар ёзишяпти" асосидами?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗