К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Мақсаддан — бетартибликкача: тадбиркор қачон ижрочига айланади?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Мақсаддан — бетартибликкача: тадбиркор қачон ижрочига айланади? Тадбиркор — бу эрта соат 6 да нима учун уйғонганини ва ҳисоботдаги рақамлар унга нима кераклигини аниқ биладиган инсон. У мақсад учун ёнади, хатто оғир пайтда ҳам. “Жараёндаги одам” — доим иш билан банд, лекин жойида айланаверади. Ҳисоб-китобда ўралашиб юради, лекин: пул қаерда, бизнес қаерга кетяпти, умуман бу ҳаммаси нима учун? деган саволларга жавоб бера олмайди Бизнес эгаси сифатида “ўзини кўрсатиш” — бу визиткада “CEO” деб ёзилган бўлади, лекин қарорни кассир, закупщик ва х.к.злар қабул қилади. Бизнес эса рақамларга эмас, балки бетартиблик ва одатларга асосланган ҳолатда "ишлайверади" Энг қўрқинчлиси нима, биласизми? Кўпчилик ўзини биринчи тоифада деб ўйлайди. 📉 Лекин агар сиз бир дақиқа ичида фойдани, бизнесингизни безарарлик нуқтасини ва пул қайси жойдан “сизиб чиқаяпти”лигини — билиб айта олмасангиз, демак, сиз тизим ичидаги одамсиз. Рульда эмассиз. Стратегик даражада эмассиз. Рақамлар диққат марказида бўлмаган бизнес — бу бизнес эмас. Бу шунчаки бандлик иллюзияси, яъни — қимматбаҳо ўзини алдаш. 💡 Ҳисоб-китоб — бу фақатгина эксел жадвали эмас. Бу — назорат. Кўра олиш, бошқара олиш, олдиндан билиш қобилияти. Савол: ҳозир сиз бизнесни бошқараяпсизми — ёки унга шунчаки "чидаб" келяпсизми? ------------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг! Instagram | YouTube | 🌐 RU LOTIN
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗