К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​🌀 Янглиш тасаввур: «Бизда ҳаммаси оркестрдагидек ноталар бўйича»

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​🌀 Янглиш тасаввур: «Бизда ҳаммаси оркестрдагидек ноталар бўйича» Катта компанияларда ҳисоб-китоб (учет) тизими оркестрдек ишлайди: ҳар бир ходим ўз партиясини билади ва нотадан чиқмайди. Молиявий интизом қонун каби — ва уни бузиш жиддий оқибатларга олиб келади. Шунинг учун бўлим раҳбарлари ҳам молиячининг ҳар қандай сўровига эҳтиром билан (баъзан бир оз қўрқув билан) муносабатда бўлишади — ҳатто бу энг кичик мутахассис бўлса ҳам. 🚩 Лекин "Ўзимизни ўзбекча 😉 бизнесда" (шунақа номлаш қулайроқ менга), жойларда жараёнлар кўпинча хаотик ташкил этилгани учун вазият бошқача. Ҳатто молиячи очиқ саботажга хам дуч келиши мумкин: - кассадан сарфланиш ҳақида ҳисобот топширмаслик; - тўлов мақсадини тушунтирмаслик; - маълумотни тизимга ўз вақтида киритмаслик. Кичик ва ўрта бизнесларда бу кўпинча «норма»га яқин ҳолат. 📌 Системали компанияларда бундай хатти-ҳаракат — ишдан хайдалишга тенг. Хаотик бизнесда эса эгаси бундай ходимни икки қўли билан ушлаб туриши мумкин. Нега? Чунки у ерда муайян одамларга "боғланиб қолиш" даражаси деярли 100% га етади. Агар тизим йўқ бўлса, муҳим ходимлар бизнес эгаларга қоидаларни "буюриқ формасида" бера бошлайди: - компанияни қандай бошқариш, нимани қилиши ёки қилмаслиги керак — ҳаммасини улар белгилайди. 💡 Тадбиркор ва молиячига фақат жамоадан интизом кутиш етарли эмас. Улар бундай вазиятлар билан ишлай олишни ўрганишлари керак. Ва энг муҳими — хаос бизнесда тасодиф эмас, балки хатти-харакатларимиз оқибати. Ёки сиз тизимни бошқарасиз, ёки тизим сизни. ❓ Сизнинг компанияда жараёнлар кўпроқ «ноталарга мувофиқ»ми ёки ҳалигиндааай... «каша-малаша»га яқинми?😉 --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗