Гармония ҳақидаги миф: “Ҳамма соҳада баланс” — энг ёмон маслаҳат.
Бизга кўп йиллар давомида: муваффақият — бу барқарор мувозанат деган ғоя сингдирилган. Гўё инсон бир вақтнинг ўзида бизнесни ривожлантириши, оилага ғамхўрлик қилиши, муносабатларни сақлаши, соғлом турмуш тарзини олиб бориши ва буларнинг барчасидан "ёниб" кетмаслиги мумкин.
Бу чиройли ғоя. Лекин у — "алдамчи" ғоя.
Оддий инсон энергиясини ҳамма соҳаларга бир хил тақсимлай олмайди. Ҳар ҳолда, бир нарсадан воз кечишга тўғри келади.
“Ҳаммасини улгуриш” уриниши эса доим бир хил якунланади — чарчоқ, асабийлик ва ҳар соҳада ўртача натижалар билан.
Албатта, истиснолар бор (дўстим Шерзод Турсунов, мисол) — лекин гўё улар бошқа физикада яшайдиган одамлар. Улар бизнесни бошқаради, марафон югуради, уч нафар фарзанд тарбиялайди ва ҳар ҳафта денгизга учиб кетади.
Аммо бундайлар — жуда озчилик. Ва уларнинг ҳам “кадр ортида” биз фараз хам қила олмайдиган чарчоқ, стресс ва яқинлар тўлаётган нарх бор.
Ҳақиқий ютуққа эришиш учун асосий йўналишни танлаш керак.
Концентрация натижа беради, парокандалик эса фақат ҳаракат иллюзиясини яратади.
Агар бизнесда ўсишни истасанг — шахсий вақт қисқаришига тайёр бўл.
Агар оила билан кўпроқ бўлишни хоҳласанг — бизнес секинлашишини қабул қил.
Бу мағлубият эмас, онгли равишда қилинган танлов.
Ҳақиқий гармония — бу ҳамма нарса мувозанатда бўлиши эмас.
Бу — сен ўзинг қаерда ва нима учун тўлов қилаётганингни англаган ҳолат.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗