К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​⚠️ Ҳисоботлардаги «Бизнес пул йўқотяпти» деб бақираётган 7 та сигнал.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​⚠️ Ҳисоботлардаги «Бизнес пул йўқотяпти» деб бақираётган 7 та сигнал. 1️⃣ Тушум пасая бошлади Сабаби оддий бўлиши мумкин — мижозлар рақобатчиларга ўтиб кетаяпти. кимдур клиентларни "сливать" қиляпти. Молиявий натижалар ҳисоботида бу дарров кўринади: даромад тушса → фойда ҳам тушади. 2️⃣ Маркетинг харажатлари ўсяпти, лекин тушум жойида турибти. Стратегия «пулни ҳавога отяпти» дегани. Рентабеллик пасаяди, бизнес эса бекорга ишлаяпти. 3️⃣ Қайтишлар ва брак кўпайяпти. Ҳисоботда алоҳида «Брак» моддаси пайдо бўлади. Уни вақтида кузатмасангиз — мижозлардан, пулдан ва барқарорликдан айриласиз. 4️⃣ Дебитор қарзлар ортиб кетяпти. Мижозларга берилган насиялар балансни «пуллар қабристони»га айлантиради. Оборачиваемость секинлашади → кассовый разрыв яқин. 5️⃣ Омбор ноликвид товарга тўлиб қоляпти. Пул маҳсулотда музлаб қолган, яна оборачиваемость пасаяди. Натижа бундан олдинги пунктдек — «тирик» пул етишмайди. 6️⃣ Ўртача маржа пасайяпти. Нарх белгилашдаги хатолар тўғридан-тўғри соф фойдани еяпти. Савдо бор, лекин дивиденд йўқ. 7️⃣ Кассадан пуллар “худди йўқолиб қолаётгандек” Назорат йўқ → командада кимдур "йўл" топган бўлиши мумкин. Бизнес эгаси учун эса бу — ойлаб олинмаган дивиденд дегани. 💡 Буларнинг барчаси учта асосий ҳисобот орқали олдиндан кўринади. Савол фақат битта: сиз уларга мунтазам қараяпсизми? 📊 Бошқарув учёти — сиз учун кўз ва қулоқ. У орқали бизнес қаердан пул йўқотаётганини, ҳали кеч бўлмасидан аниқ кўриб, тузатиши мумкин. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗