К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​🌀 Ўз-ўзини банд қилишлик ≠ Бизнес. Сизда ростдан бизнес борми?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​🌀 Ўз-ўзини банд қилишлик ≠ Бизнес. Сизда ростдан бизнес борми? Ёки шунчаки чиройли ном билан юрадиган «ўзингизга ишлаш» ҳолатидамисиз? Келинг, фарқини кўрайлик ва нега бу жуда муҳимлигини тушунайлик. Кўпчилик тадбиркорлар бизнес эгаси бўлиш билан ўзини ишга солишни адаштиришади. Фарқи арзимагандек туюлади, лекин амалда — бундай эмас. 📌Ўзини банд қилишлик — бу асосий жараёнлар сизга боғлиқ бўлган ҳолат: — сотувлар фақат сиз музокара қилсангиз юради, — ишлаб чиқариш сиз назорат қилмасангиз тўхтайди, — операциялар сиз таътилга чиқсангиз "бир жойга" қараб кетади. Ишнинг натижаси оддий: сиз қилаётган ишингиздан олган даромад бировга ёлланиб ишлаганда топиш мумкин бўлган ойликка яқин, фақат бош оғриғи — бир неча баробар кўп. ❗Биз айтаётган самозанятлик бу «якка ишлаш» хақида эмас. Сизда жамоа, офис, оборот ҳам бўлиши мумкин… лекин тизим сизсиз ишламаса — бу ҳали ҳам самозанятлик. 💡 Эътибор беринг, самозанятликнинг икки ҳолати бор: 🔹 «Ҳали бизнес эмас» — йўлнинг бошида барчасида шундай. Асосчилар ўзлари асосий вазифаларни тортяпти, гипотезаларни синаб кўряпти, модель излаяпти. Бу нормал холат, агар сиз ҳали "изланиш"да бўлсангиз. 🔹 «Энди бизнес эмас» — энг хатарлиси. Модель эскирган ёки бошиданоқ ишламайдиган бўлган. Пулни қанча тиқманг, агар жараёнлар сизга боғлиқ бўлса, масштаб қилиш фақат тўсиқни тезроқ яратади. 🎯 Ростдан ҳам бизнес эгасининг вазифаси — «асосий ходим» бўлиш эмас, тизим қуриш. «CEO ва Founder» титули — медаль эмас, балки эслатма: бизнес ҳали сизсиз яшай олмайди. ❓Ўзингизга ростдан жавоб беринг: моделингиз сизсиз ишлай оладими? Сиз ҳозир «ҳали бизнес эмас» ҳолатидасизми ёки «энди бизнес эмас» ҳолатидами? 👉 Жавобингиз — кейинги қадамингизни белгилайди. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗