К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Бизнес “хисоб-китоб”сиз ишлаганда фойда қаерга йўқолади

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Бизнес “хисоб-китоб”сиз ишлаганда фойда қаерга йўқолади 1. Ҳаммаси тафаккурдан бошланади Ходимлар операцияларнинг бир қисми учетсиз ўтаётганини кўрганда, уларда оддий: агар ҳисобда йўқ — демак, ҳеч кимники эмас. деган фикр шаклланади. Ҳисобот шаффоф бўлмаса, “барибир хеч ким кўрмаяпти” васвасаси пайдо бўлади. Натижа эса аниқ — ҳақиқий пуллар қўлдан-қўлга ўтаверади, ҳисоботларда эса чиройли, аммо тўқима рақамлар қолади. 2. Мутахассисиз ҳисоб — кечиктирилган мина Кўп компанияларда бошқарув учетни “универсал” ходимлар юритади: офис-менежер ёки ёрдамчи, компьютерни биладиган жиян. Таннарх “кўзда чамалаб” ҳисобланади, маълумотлар таққосланмайди, ҳужжатлар йўқолади. Хатолар кўпаяди, аммо тартиб кўриниши иллюзияси биринчи носозликкача сақланади. Оқибатда эса — раҳбар реаллик билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган рақамларга таянади. 3. “Фалончи ходим, ўзи яхши билади” схемалар — катта йўқотишларга айланади Раҳбар “қулайлик учун” "мияда" сақланиб қолган битимларга, нарх наволарга кўз юмиб, назоратдаман деб ўйлайди. Аммо ҳар қандай “серый зона” вақт ўтиши билан бюджетдаги тескари оқимга айланади. Ёзилмаган бонуслар, тузатилаверган ҳужжатлар, ортиқча нархда харидлар — ва фойда ҳавога учиб кетади, қоладигани қарзлар ва пул оқимида етишмовчиликлар. 4. Назорат йўқ — бизнес ҳам йўқ Агар молияни ҳеч ким тизимли текширмаса, компания қора қутига айланади. Расмий бухгалтер етарли эмас — жараёнларни тушунадиган, ноодатий ҳолатларни топиб, уларга бошқарув даражасида жавоб бера оладиган мутахассис керак. Бундай назоратсиз бизнес пул қаерда йўқолишини ҳам кўрмайди. Дарҳол қилинадиган ишлар: - Пул ҳаракати ва қолдиқлар бўйича мустақил ревизия ўтказиш. - Омбор ↔️ молия (бухгалтерия) ↔️ ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро текширув тизимини жорий қилиш. - Ноодатий операцияларни назорат қилишни алоҳида мутахассисга топшириш. - Автоматлаштирилган ҳисоб ва назорат воситаларини жорий этиш. - Мотивация тизимини қайта кўриб чиқиш — шундай қилиб, ҳалоллик фойдага айлансин. Хулоса: “Бир гап бўлар” асносида ишлаш мослашувчанлик иллюзиясини беради, аммо аслида молиявий барқарорликни йўқотади. Шаффоф ҳисоб, рақамли назорат ва малакали бошқарув — бюрократия эмас, балки хаёт ва ўсиш қуроли. Ҳар бир кечикиш куни бизнесга фойданинг бир қисмига тушаверади. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗