Дўстлар, ассалому алайкум!
Қисқача каналда пауза бўлганини сабаби айтиб ўтадиган бўлсам: қаттиқ шамоллаб қолдим ва бир неча вақт иш режимидан чиқиб кетдим. Ҳозир эса, Худога шукур, тикландим, яна алоқадаман. Каналда қолганингиз учун раҳмат 🙏
Қайтиб келган эканман, менимча(!) фойдали форматни яна давом эттирмоқчиман — жонли онлайн учрашиб, очиқ гаплашиш форматини.
Ўтган сафар худди шу форматда йиғилгандик:
презентациясиз, сотувсиз, шунчаки бизнесдаги рақамлар, учёт ва қарорлар ҳақида ишдаги реал муаммолар бўйича суҳбат бўлган эди.
Мен ўзимга у учрашувдан жуда кўп фойдали фикрлар олдим — “китобда ёзилган теориялар” эмас, айнан сизларнинг реал муаммоларингизни яхшироқ тушундим. Умид қиламан, сизлар учун ҳам мафаатлик бўлган.
Шунинг учун янги онлайн учрашувга таклиф қилмоқчиман.
📅 Сана ва вақтни алохида белгилаймиз — агар қатнашиш қизиқ бўлса, шу постга 👍 қўйиб қолдиринг.
Формат ўзгармайди:
- ҳеч қандай сотув йўқ,
- “маркетинговый прогрев”лар йўқ;
- камерани ёқиш шарт эмас,
- кимга ыандай қулай бўлса шу форматда;
Асосий эътибор — сизнинг бизнесингиздаги реал ҳолатларингизга:
учёт, молия, пул оқими, отчётлар, управленка — қарорларга ҳақиқатан таъсир қиладиган ҳамма нарса.
Вақтимизни умумий гапларга кетказмаслик учун, илтимос имкон бўлса, саволларингизни олдиндан ёзиб қолдиринг (комментарийда ёки личкага).
Мен барча ўхшаш саволларни йиғаман, мавзуларга ажратаман ва учрашувда энг кўп учрайдиган, энг оғриқли масалаларни биргаликда кўриб чиқамиз.
Учрашув хотиржам, очиқ ва барчамизга максимал даражада амалий бўлади деб умид қиламан. Изохлар бу ерда
Кутаман.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
Instagram YouTube | 🌐 | BOOST
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗