К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Ҳар бир янги пост = −2 та обуначи.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Ҳар бир янги пост = −2 та обуначи. Расман айтганда, канални амортизация билан олиб боряпман. Номоддий активларим аста-секин емиралляпти 😄 Ва баъзан бу канални худди ўзим учун кундалик дафтар ёзаётгандек 😅 ҳис қиламан… Учёт, пул, рақамлар ҳақида ёзаман. Одамлар ўқийди. Реакция эса — худди кутубхонадагидек "жиппа-жимм". Баъзида ҳатто обуначилар отписка қилиб каналдан чиқиб кетишлар ҳам бўляпти. Индамасдан. Овозсиз. Сигналсиз. Ваҳоланки, личкада алохида гаплашсак кўпчилик мавзулар “керакли” дейишади. Хар-хил "мушукча"лар эмас. (енгил-елпи эмас демоқчиман) Лекин сопроматдан лекция ҳам эмас. Балки, муаммо мени ўзимдадир. Балки, жуда қуруқ ёзаятгандирман. Балки, жуда “ақлли” чиқиб кетятгандур. Балки, ҳаёт, мисоллар, хато-қоқилишлар керакдир, фақатгина рақамлар ва хулосалар эмас. Ростини айтсам, ҳаракат қиляпман. Сизлар эса шунчалик жимсизки, гўё пост эмас, ҳисобот топширгандекман 🙂 Шунинг учун келинг, расмиятни йиғиштирайлик. “Ақлли савол” қидирмайлик. "Бемаъни савол ёзиб қўйишим мумкин" деб қўрқмайлик. Мен сизларни тахмин қилишни эмас, тушунишни хохлар эдим. Илтимос, ростини айтинг: — Нималар сизга ёқяпти? — Нималар асабга тегади ёки нималарни ўқимай ўтиб кетяпсиз? — Нима учун реакция қўймайсиз? (эринчоқлик ҳам оффициальный жавоб 😄) Пастдаги опросдаги жавобларни бирини босиш мумкин 👇 Битта комментарий ёзишингиз мумкин. Исталган реакция қўйиш мумкин - ҳатто 👎 бўлса ҳам, хафа бўлмайман. Ва энг асосий савол: бу каналда нимани кўпроқ кўришни истайсиз - рақамларнимӣ ёки (комментарийда ёзинг)?
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗