К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Бизнес ҳаракатда. Натижа эса йўқ.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Бизнес ҳаракатда. Натижа эса йўқ. Сизда “движение” бор: сотув бор, кассада пул айланяпти, склад ишлаяпти, машиналар уёғдан бу ёққа юрибди, одамлар банд. Лекин ой охирида ҳиссиёт бир хил: “Нима бўлди ўзи? Нега фойда йўқ?” Мана шу жойда ривожланган давлатлардаги бизнеси билан бизнинг бозор ўртасидаги энг катта фарқ чиқади. Уларда маржа "жуда ингичка". Уларда кўп соҳаларда 2–6% NET маржа — норм ҳолат, мисол учун ресторан бизнесида. Битта нотўғри ҳисоб-китоб, битта “майда” чегирма, битта логистикадаги кечикиш — ва бизнес минусга тушиб кетиши мумкин. (Sage Advice UK) Шунинг учун уларда бошқарув ва молиявий учет (аниқ рақамлар, маҳсулот кесимида маржа, каналлар бўйича фойда, ABC/XYZ, cash-flow прогноз) - “қўшимча опция” эмас. Бу - ҳаводек зарур нарса. А бизда-чи? Йиллар давомида бозор бизга кўп хатоларимизни кечириб келди: - маржа баланд эди - рақобат камроқ эди - “қимматроқ сотсак ҳам молимиз кетарди” - хатолар “оборот” хисобига ёпилиб кетаверарди. Лекин энди замон ўзгарди. Рақобат кучайди. Ҳамма нарх туширяпти. Клиентларда танлов кўпайди. Маржа эса секин-аста “эриб кетяпти”. Натижада: - сотув бор — фойда йўқ. - иш бор — пул қолмаяпти. - айланма катта — лекин бизнес семирмаяпти. Энг хавфлиси нима билизми? Кўпчилик бу пайтда: “Демак, кўпроқ сотиш керак.” деган нотўғри хулоса чиқаряпти. Йўқ. Агар сиз ҳозир қайси товар/мижоз/канал сиздан пул еяпти, қайси бири пул олиб келяпти — аниқ билмасангиз, сиз кўпроқ сотганингиз сари фақат чарчайсиз. Ва бизнес “айланма учун ишлайдиган” режимга ўтиб қолади. Бу жойда битта қаттиқ ботадиган савол бор (ўзингизга бериб кўринг): Сизда фойда “тасодифан” чиқяптими, ёки тизимли ҳисоб-китоб орқали бошқариляптими? Чунки "ингичка" маржа даврида бизнесни қутқарадиган нарса — мотивация эмас, нетворкинг ва х.к.з.лар ҳам эмас. Рақамлар. Тиниқ ҳисоб. Назорат. Ва мен сизга бир фикр ташлаб кетаман: Сизнинг бизнесингизда айланма ўсмаяпти дегани фойда ўсмайди дегани эмас. Аксинча — баъзи пайт “айланма камайса ҳам” фойда кўпайиши мумкин... агар сиз қайерда йўқотаётганингизни кўрсангиз. Бу ҳолатининг энг кўп учрайдиган сабаблари кўринишидан оддий ва улар хақида ааанчадан бери хар бир постим охирида ёзиб келаман (ва қайтаришдан тўхтамайман). 👇🏻 ----------------- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗