Ишлаб чиқарувчи ҳақиқий фойдани қандай ошира олади?
Тўғридан-тўғри жавоб: молиявий модель тузинг ва қайси таянч нуқталар ҳақиқатан иш бераётганини, қайсилари эса фақат “фаолият кўрсатиш иллюзияси” эканини кўринг.
🏭 Мисол:
Сизда мебель цехи бор. Фойдани кўпайтириш учун кўп ғоялар пайдо бўлаяпти:
- Ошхона мебели нархини $900 дан $1000 гача ошириш (+11%)
- Ишлаб чиқариш юкламасини ҳафтасига 4 та буюртмадан 5 тага ошириш (+25%)
- Таъминловчилар билан келишиб, материаллар нархини 3% га пасайтириш
Савол: қаерда ҳақиқий фойда? Қайси вариант натижа беради, қайси фақат “ҳаракат учун ҳаракат”?
Ҳисоб-китобсиз — бу фақат тахмин, “фол очиш”.
📊 Молиявий модель нима қилади:
У ҳар бир сценарийни олдиндан текшириш имконини беради:
- Сценарий 1: нархни 10% га оширсак → фойда қай даражада ўсади?
- Сценарий 2: ҳажмни 20% га оширишсак → натижа қандай бўлади?
- Сценарий 3: таннархни 5% га камайтирсак → бу қаерга олиб боради?
Ҳисобдан кейин барчаси аниқлашади:
Қайси рычаг максимал фойда беради, қаерда эса “ҳаракат / натижа” нисбати самарасиз экани кўринади.
Кейин — рақамлар амалий вазифаларга айлантирилади: сотувчилар, таъминот бўлими ва ишлаб чиқариш учун режалар пайдо бзлади.
🎯 молиявий модельнинг мохияти — тадбиркорлар учун абстракция эмас.
У — сизнинг яширинган фойдангизга олиб борувчи GPS навигатор.
Агар шундай ҳисобни ўз ишлаб чиқаришингиз рақамларида кўришни истасангиз —
🔹 мустақил равишда бўлса — YouTube каналимизда кўринг;
🔹 биз билан биргаликда хохласангиз — боғланинг, сизнинг кейсингизда молиявий модель қандай ишлашини кўрсатамиз.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗