Тушуниб олмоқчимисан? Аввал жараёнга кир.
Илгари схема оддий эди:
- «Ўқи»
- «Диплом ол»
- «Кейин амалда қўллайсан»
Бугун бу модель деярли ишламайди.
📌 Энди янги реаллик бошқача:
- «Аввал ҳаракатни бошла. Билимни йўл-йўлакай тўлдириб борасан»
Бизнес учун энг ишлайдиган ўқиш формуласи хам худди шу.
Нега дейсиз-ми?
Чунки назария - хавфсиз. Унда хато йўқ. Босим йўқ.
Ҳақиқий натижа (оқибат) йўқ. Лекин, шу сабабдан ўсиш ҳам йўқ.
📉 Молия бўйича бир нечта курс ўтиш мумкин - ва барибир айнан сенинг бизнесинг учун қайси кўрсаткич муҳимлигини тушунмаслигинг мумкин.
📈 Лекин ўз рақамларингни ҳисоблашни бошласанг -
бир ой ичидаёқ "тор жой" қаердалигини ва фойдага нима таъсир қилаётганини кўрасан.
Тадбиркорларнинг энг катта тузоғи шундай эшитилади:
- «Аввал ҳаммасини назариясини ўқиб, тушуниб олай, кейин учет қўйишни бошлайман»
Аммо амалиётсиз сен ҳатто нимага тушуниш кераклигини ҳам билмайсан.
💡 Агар рақамларни бошқармаётган бўлсанг - мураккаб ҳисоботларга киришишдан маъно йўқ.
💡 Агар жамоанг бўлмаса - делегирование ҳақидаги китоблар ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
💡 Агар сотув бўлмаса - масштаблаш стратегияси ёрдам бермайди.
Ўқишдан фақат ҳаракатга таянганда маъно пайдо бўлади.
Акс ҳолда билим шунчаки яна бир захирангиздаги коллекцияга айланади.
Агар солиштирадиган бўлсак: Бизнес - университет эмас. У спортзал. Мушаклар машқ ҳақида ўқишдан эмас, машқ қилишдан, уларни доимий такрорлашдан ўсади.
Сизни фикрингиз қандай?
----------------------
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗