Яқинда бир бизнеснинг молиявий хисоб-китоби устида бир неча соат “бош қотирдик”.
Шунчаки ҳисоботларни кўрмадик - пулни бошқариш тизимини нолдан йиғдик.
Тадбиркор билан бирга:
- фойда аслида қаердан келяпти
- қаерда йўқотиляпти
- қайси қарорлар cash flow’га таъсир беряпти
- ва нимага айланма бору, лекин пул йўқлигини
ажратиб чиқдик.
Лекин, хозир гап бу ҳақида эмас.
Мен ниҳоят ўзим учун: кучли молиявий тизим нима дегани эканлигини яна бир бор аниқ тушундим.
Бу ҳисоботлар эмас. Бу “бизда 1С бор” ҳам эмас.
Бу худди бизнесни “янги босқичга кўтариш”га ўхшайди.
Тасаввур қилинг: сизда “20-даража”даги бизнес бор.
Ишлаяпти, айланма бор, жамоа бор, жараёнлар бор.
Лекин бир нечта муҳим элемент қўшасиз - ва бу энди умуман бошқа даражадаги бошқарувга айланади.
Мана, менинг фикримча, энг кучли эффект берган 3 та “апгрейд”:
1. Молиявий диагностика
Бизнесни “сезиш”ни тўхтатасиз ва кўра бошлайсиз:
- пул қаерда йўқотиляпти
- қайси маҳсулот ҳақиқатан пул топяпти
- қаерда фойда - шунчаки иллюзия
Бу - база. Бусиз қолгани фақат тахмин.
2. Тўғри созланган cash flow
Шунчаки ҳисобот эмас, балки бошқарув:
- қачон кассада узилиш бўлади
- қаерда тўловларни муддатини "суриш" мумкин
- аслида қанча пул "бўш"
Шу пайтда бизнес “кассадан кассагача” яшашни тўхтатади.
3. Шаффоф юнит-экономика
Ҳар бир маҳсулот бўйича:
- ҳақиқий маржа
- барча яширин харажатлар
- фойда қаердан бошланиши
Ва шунда дарров тушунасиз: нима ни масштаб қилиш керак, нимани ёпиш керак.
Шу "нуқтада" кўпчилик;
“Қандай бўлса, шундай” ишлаш мумкин - бу Excel ва ҳиссиёт даражасида,
ёки Тизим қуриш мумкин - ва бу "энди бошқа класс бизнес" ни орасидаги фарқни тушунишни бошлайди
Оддий мисол:
Excel ва хаос - бу қартадан ясалган уйга ўхшайди.
Жараён бордек, натижа ҳам бордек.
Молиявий тизим эса - бу лойиҳа асосида уй қуриш.
Ва энг қизиғи: бунинг ҳаммаси мураккаблик ҳақида эмас.
Бу - система архитектурасини тўғри йиғиш ҳақида.
Ва айнан шу хақида мен: қандай қилиб бир неча қадамда “пул бордек” ҳолатдан нормал бошқарувга ўтиш мумкинлиги хақида учрашувларда гап юритаман.
Чунки кўпчилик ҳозир ўзининг бизнеси қайси даражада “ўйнаётганини” ҳатто тушунмаяпти хам.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗