Подотчёт олинаётган пуллар — бизнесдаги энг кам баҳоланадиган “тешик”
Кўпчилик: “Ходимга харажат учун пул бердик - нима бўпти?” деб ўйлайди.
Кейин эса: нега?, пул “қаергадир кетяпти?” деб ҳайрон бўлишади.
Бу холатда ким аслида зарар кўради?
Бухгалтер эмас.
Ходим ҳам эмас.
Бизнес эгаси.
Чунки айнан у:
- пул йўқотади
- ҳақиқий харажатларни кўрмайди
- нотўғри маълумотларга асосланиб қарор қабул қилади
Энг ёмони - муаммонинг ҳажмини ҳам тушунмайди.
Подотчёт пуллар одатда қаерга кетади.
Кўпинча пул қуйидагиларга берилади:
- харидлар (товар, хомашё, майда материаллар)
- хўжалик харажатлари (канцелярия, майда эҳтиёжлар)
- командировкалар (билетлар, яшаш, овқат)
- логистика (етказиб бериш, ёқилғи)
Хаос айнан шу ердан бошланади.
Чунки “майда сумма”ни ҳеч ким назорат қилмайди.
Қандай бўлиши керак (лекин деярли хеч кимда йўқ)
Минимал тартиб:
- пул бериш учун заявка (нима учун ва қанча)
- ҳисобот топшириш муддати (қачон ёпилади)
- тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар, актлар)
- қолдиқни солиштириш (қайтарилди / ортиқча сарф)
Ва энг муҳими:
пул вазифа учун берилади, “ҳар эҳтимолга қарши” эмас.
ТОП-3 та хато
1. Мақсадсиз пул бериш
“Керак бўлса, олавер”
Кейин, нимага ишлатилганини, ҳеч ким эсламайди.
2. Ҳисобот муддати йўқ
Ходим сарфлайди, лекин ҳисоботни “қачондир” олиб келади. Ёки умуман келтирмайди.
3. Ҳеч ким текширмайди
Чек бор - демак, бўлди.
Лекин ичида нима бор:
- шахсий харажатлар
- дубль харажатлар
- хатолар
ҳеч ким қарамайди.
Натижада нима бўлади
Подотчёт қуйидагига айланади:
- назоратсиз харажат
- ҳисоб-китоб бузилиши
- доимий пул "сизиб" кетаверади. Секин, лекин барқарор.
Хулоса
Муаммо ходимларда эмас. Муаммо — тизимда.
Аниқ қоидалар бўлмаса:
- пул “сочилиб” кетади
- ҳисоб-китоб нотўғри бўлади
- қарорларда хато бўлади
"Подотчёт" - бу майда масала эмас. Бу бизнес пулни йўқотадими ёки сақлаб қоладими - шу ҳал бўладиган жой.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗