Яқинда тадбиркорлар комьюнитиси ҳақида қизиқ бир фикр эшитдим.
Айрим тадбиркорлар орасида оддий қоида бор:
агар фойда келтира олсанг - шунчаки ёрдам бер.
Шартларсиз. Шартномасиз.
“Кейин керак бўлар” деган умидларсиз.
"Қайтади"ни кутмасдан.
Ёрдам бердинг - ва йўлингда давом этавер.
Мен буни бир неча марта "катта" тадбиркорлар хатти харакатида кўрдим.
Сен унга ёзасан, мурожаат қиласан - орада умумий тарих йўқ, манфаат ҳам йўқ.
У эса хотиржам:
👉 контактларини беради
👉 ўзи қандай ҳал қилганини тушунтиради
👉 қаерда пул йўқотишингни олдиндан айтади
Имо - ишораларсиз.
“Менга бундан нима наф бўлади?” деган саволларсиз.
Энди ростини айтайлик - бизда қандай?
Бизда ёрдам камдан-кам ҳолда “самимий”, "соф" бўлади.
Кўпинча:
- “ҳозир ёрдам бераман, кейин керак бўлиб қолар”
- “таништираман, лекин келишиб олайлик”
- “майли, лекин кейин "раҳмат"ини олиб келарсан”
кўринишда
Ха, тўғридан тғўри айтилмаса ҳам - бу ҳис туйғу ҳавода "осилиб" туради.
Мен шундай ҳолатларни кўрдим:
битта тавсия учун одамлар йиллаб:
- улушларга
- фоизларга
- норасмий мажбуриятларга
“осилиб” юради
"Даже", амалдаги иштирок аллақачон йўқ бўлса хам.
Ва вақти келиб, бу ёрдам бўлмай қолади.
Бу - инвестицияга айланади. Баъзида унча шаффоф бўлмаган инвестицияга.
Натижада нима бўлади?
Одамлар:
- камроқ имкониятлари билан улашади
- таништиришда эҳтиёткор бўлади
- умуман кимга-қандай жавоб беришни фильтрлай бошлайдилар.
Чунки ҳар қандай “ёрдам” кейин мажбуриятга айланиб кетиши мумкин.
Ва бозор, имкониятлар "ёпиқ" бўлиб боради.
Рақобат сабабли эмас.
Инқироз сабабли эмас.
📌 Оддий ишонч йўқолгани учун.
Ва энг қизиқ парадокс.
Ҳамма:
- кучли муҳитни
- янги имкониятларни
- алоқалар орқали ўсишни
хохлайди.
Лекин шу билан бирга:
📌 ўша алоқаларнинг ўзига “нарх” қўя бошлайди
Ана энди, қиссадан хисса қилиб савол берсак: агар ёрдамдан ҳисоб-китобни олиб ташласак - сиз барибир ёрдам берасизми? ёки...
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗