Кун рақами: бизнесни ушлаб турган маржа
Кўпчилик тушумга қарайди. Айланмадан хурсанд бўлади. Лекин пул - у ерда эмас. У маржада.
Ялпи маржа - бу маҳсулотдан кейин қоладиган пул.
Сотдингиз → таннархни чиқардингиз → қолгани - сиздаги реал база.
Айнан шу пулдан кейин сиз:
- маошлар
- ижара
- маркетинг
- ва умуман барча харажатлар ни тўлайсиз.
Агар шу ерда пул йўқ бўлса - кейин ҳисоблашнинг ўзи маъносиз.
Айланма қанчалик чиройли бўлмасин - бизнес ишламаяпти.
Қаерда кўп пул йўқотилади.
Оддий тушунчаларни адаштиришда:
наценка ≠ маржа
Классик ҳолат:
100 га олдингиз
150 га сотдингиз
Кўринади:
+50% - жуда яхши-ку?
Лекин ҳақиқат:
- наценка: 50%
- маржа: 33%
Мана шу “иккита турли рақам” кўп бизнесларни синдиради.
Чунки режа бир хил, натижа эса бошқа чиқади.
Нега бу жуда муҳим
Маржа - бу фойда эмас.
Бу - шифт (потолок).
Ундан юқори даромад қилолмайсиз.
Кейин фақат камаяди:
- операцион харажатлар
- солиқлар
- кредитлар
Агар бошидан маржа паст бўлса - захира йўқ.
Бозорда озгина ўзгариш бўлса - сиз минусдасиз.
Кичкина мисол
Айланма: 10 млн - 7 млн таннарх = 3 млн маржа
Яхшидек кўринади.
Кейин:
минумс 1.8 млн харажатлар, минус 0.5 млн солиқлар
Қолади:
700 минг.
Мана шу - реаллик.
10 млн эмас.
3 млн ҳам эмас.
700 минг.
Қанақа бўлса норма, қаерда хавф
- <15% → хавфли
- 15–30% → яшаса бўлади
- 40%+ → “нафас” пайдо бўлади
- 60%+ → одатда хизмат ва IT сохаларида бўлади
Маржани нима оширади
“Катта стратегиялар” эмас.
Оддий нарсалар:
Нарх
Кучли позицияларда 3–5% оширдингиз - маржа дарров ўсади.
Таннарх
Харидни қайта кўриб чиқдингиз - тайёр пул.
Ассортимент
Ортиқча товарни чиқардингиз -йўқотиш тўхтайди.
Энг муҳим жой
90% бизнес маржани тўғри ҳисобламайди.
“Ўртача” эмас, ҳар бир маҳсулот бўйича.
Шунинг учун классика:
- сотув бордек
- иш бордек
- лекин пул йўқ
Чунки:
тўғри товарлар ишламаяпти.
Маржа - бу бизнесдаги “ҳақиқат нуқтаси”.
Агар шу ерда нимадур чалкаш, нотўғри бўлса -
қолган ҳисоботларга қарамасангиз ҳам бўлади.
Сиз ҳар бир маҳсулот бўйича маржани ҳисоблайсизми?
Ёки ҳали ҳам “ўртача нормал” деб юрибсизми?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗