Яна бир бор стратегия хақида.
⌚️ Casio вақтни аниқ кўрсатади лекин одамлар барибир Patek Philippe ортидан югуради. Навбатга ёзилади. Кутиб туради. Пули бор бўлса ҳам, дарров сотиб ололмайди.
Шу мисолда бизнес учун жуда қаттиқ бир дарс бор.
Бир пайтлар швейцарияликлар соат бозорининг подшоси эди. Кейин японлар кириб келди: Casio, Seiko, Citizen. Ва улар шундай маҳсулот қилди-ки, тортишиш қийин эди: арзонроқ, аниқроқ, ишончлироқ, оммабоп.
Нормал мантиқ билан қарасангиз, швейцар соатлари синиши керак эди. Айримлари синди ҳам.
Лекин Patek бошқа йўлни танлади. Улар “соатни ким яхшироқ қилади” деган урушдан чиқиб кетди. Технологияда уришмади. Нархда ҳам эмас. Улар қийматни бошқаришга ўтди.
Оддий қилиб айтсак: дефицит қурди.
Кўпроқ сотиш мумкинми? Албатта мумкин. Лекин улар атайлаб кўпайтирмайди. Ҳаммага сотмайди. Ҳаммага етиб бормайди. Айрим моделларни пул билан ҳам олиб бўлмайди - аввал сизнинг кимлигингизга, нималар олганингизга, қандай мижоз эканингизга қарашади.
Чунки Patek соат сотмаяпти. У “ҳаммада йўқ нарса”ни сотяпти.
Одамлар механизм учун навбатда турмаяпти. Улар статус учун туради. Танланганлар қаторида бўлиш ҳисси учун. Қийматини йўқотмайдиган нарса учун.
Casio вақтни яхшироқ кўрсатиши мумкин. Лекин Patek бошқа ўйинда ютган.
Мана шу стратегия.
Ҳамма сизни нарх билан босиб кетадиган, технология билан эзиб ташлайдиган жойда туриб олиш эмас. Ўйинни бошқа майдонга олиб чиқиш. Шунда одамлар характеристикани эмас, қийматни солиштиради.
Аслида бошқа Бизнесда ҳам худди шу. Агар сизни фақат “арзонроқми ё қимматроқми” деб баҳолашса, демак сиз ҳали ўз майдонингизни қурмагансиз.
Сизни нарх ва технология билан йўқ қилиб ташлайдиган жойда уришмасликни йўлга қўйиш.
Балким ўйин қоидаларини ўзгартириш.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗