Ҳамма бизнесини автоматизация қилишни хоҳлайди. Лекин деярли ҳеч ким реалликка тайёр эмас.
“Ҳисобни автоматизация қилиш керак” билан
“система ҳақиқатда ишлаяпти” орасида жуда кўп муаммолар бор.
Бу назария эмас.
Бу деярли ҳар бир бизнес дуч келадиган ҳолат.
Бошланишида
Кўпинча ҳаммаси шу ердаёқ “синади”:
1. Қаердан ёки нимадан бошлаш тушунарсиз
Ҳаммаси муҳимдек туюлади:
- пул
- омбор
- сотув
Ва натижада - ҳеч нарса қилинмайди.
2. Маълумотлар хаосда
Excel, CRM, банк, 1С…
Ҳеч бири бир-бирига тўғри келмайди.
Ҳар ким ўз “реаллиги”да яшайди.
3. Ходимлар қаршилик қилади
“Ёмон” бўлгани учун эмас.
Шунчаки ҳеч ким:
- кўпроқ назоратни
- янги қоидаларни
- қўшимча ишни
хоҳламайди.
Жорий қилиш босқичида
Энг қизиқ жой шу ерда бошланади:
4. Тизим сотиб олинди - жараён йўқ
Классик ҳолат:
“ҳозир созлаб ташлаймиз - ва ҳаммаси ишлаб кетади”
Иш-ла-ма-йди.
Илгари хам айтганман, қайтаришдан тўхтамайман. Тизим тартиб яратмайди. У бор хаосни катталаштиради.
5. Интеграциялар тўғри ишламайди
хамма ишллар “автоматик бўлиши керак эди”
Лекин:
- маълумотлар дубликат бўляпти
- нималардир омборда халигача йўқоляпти
- рақамлар мос келмаяпти
6. Қўллаб-қувватлашга ресурс йўқ
Ҳамма ўйлайди-ки:
“бир марта жорий қиламиз - тамом”
Йўқ. Бу агар доимий бўлмаса хам, узоқ муддат давом этадиган иш.
“Ҳаммасини қилиб бўлдик” деганда
Энг оғриқли босқич:
7. Ҳисоботлар бор - лекин уларга қаралмайди
Вақт кетди, пул кетди…
Қарорлар эса ҳали ҳам “сезги” билан қабул қилинади.
8. Маълумот кечикиб келади
Ҳисобот бор.
Лекин у ўтган кун ҳақида.
Бизнес эса ҳозир яшаяпти.
9. Автоматизация янги муаммолар чиқаради
Бир муаммони ёпдингиз - яна учтаси чиқди.
Бу нормал. Лекин ҳеч ким бунга тайёр эмас.
10. Тизимга тикилган пул ўзини "оқладими" йўқлиги тушунарсиз
Пул сарфланди.
Лекин савол очиқ: бу умуман фойда бердими?
Қиссадан хисса: Автоматизация - бу дастурлар ҳақида эмас. Бу маълумот ва жараёнларда тартиб ҳақида.
Агар бу йўқ бўлса - исталган тизим:
“хатоларга тўла қиммат Excel”га айланади.
⚙️ Сизда-чи? Юқоридагиларни нечта пункт тўғри келди?
Ва энг муҳими - сиз ҳозир қайси босқичдасиз?
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗