4-Пост. ИИ янги фреймворкларни яратмайди.
AI ҳамма нарсани жой-жойига қўйиб бериши мумкин. Лекин бир ерда у ҳали ҳам орқада қолади.
У тайёр фикрлар ичида жуда яхши ишлайди.
Аммо бутун ўйин қоидасини ўзгартириб юборадиган янги фикрни ўзи туғмайди.
Шунинг учун мен AI ўрнини босолмайди деб ҳисоблайдиган қобилиятлар рўйхатимдаги тўртинчи пункт - янги фикрлаш қолипларини яратиш.
Бу нима дегани?
Оддийроқ айтсам: муаммони ҳамма кўраётган жойдан эмас, бошқа рамкадан кўриш.
Кўпчилик бизнесда ўзини стратегия қилаяпман деб ўйлайди. Аслида эса фақат таниш вариантлар орасидан танлаяпти:
- рекламага кўпроқ пул ташлаш
- яна битта сотувчи олиш
- нархни тушириш
- CRM қўйиш
- AI улаш
Буларнинг ҳаммаси мумкин. Лекин буларнинг деярли ҳаммаси бир хил фикрлаш ичидаги ҳаракатлар.
Яъни савол ўзгармаган:
“Ҳозирги бизнесни қандай қилиб яхшироқ ишлатсам бўлади?”
Ҳолбуки баъзан тўғри савол умуман бошқа бўлади:
“Мен бу бизнесни нотўғри тушуниб юрмаёпман-ми ўзи?”
Мана шу ердан янги фреймворк бошланади.
Масалан, кўпчилик компьютерни нима деб кўрган?
Катта, мураккаб, техник қурилма. Жобс эса бошқача қаради. У компьютерни “муҳандислар учун аппарат” эмас, одам учун шахсий восита деб кўрди.
Кейин телефонга ҳам худди шундай қаради.
Телефон - "кнопочный" алоқа қурилмаси эмас. У қўлдаги кичик компьютер.
Яъни маҳсулот ўша, темир ўша, технологиялар ўша - лекин қараш бурилди. Бозор ҳам ортидан бурилди.
AI нима қилади?
У мавжуд ғояларни тез йиғади, таққослайди, комбинация қилади. Буни жуда яхши қилади. Баъзан биздан ҳам яхши.
Лекин у одатда мавжуд дунё ичида ишлайди.
Мавжуд категориялар, мавжуд тил, мавжуд мантиқ, мавжуд маълумотлар ичида.
У “энг яхши жавоб”ни топади.
Лекин ҳар доим ҳам “саволнинг ўзи нотўғри” деб айтмайди.
Менимча, келажакда энг қиммат одамлар - энг кўп маълумот биладиганлар эмас.
Энг қиммат одамлар - бизнесни бошқача рамкада кўра оладиганлар.
Чунки ўсиш ҳар доим ҳам оптимизациядан келмайди.
Баъзан ўсиш - бутун моделни бошқача кўришдан келади.
Масалан:
Сиз “қандай қилиб кўпроқ сотсам?” деб юрибсиз.
Аслида савол “мен нима учун бу қадар арзон сегмент билан овораман?” бўлиши мумкин.
Ёки сиз “жараённи қандай тезлаштираман?” деб юрибсиз.
Аслида “бу жараённинг ўзи керакми?” деган савол муҳимроқ бўлиши мумкин.
Ёки янаям ёмони - сиз компанияни маҳсулот бизнеси деб ўйлайсиз.
Аслида у сервис бизнеси.
Ёки аксинча.
Мана шу каби бизнесга "қараш"лар жуда қиммат.
Чунки улар Excel ичида туғилмайди. Promptда ҳам эмас.
Улар инсоннинг тажрибаси, кузатуви, асаби, хатоси, шубҳаси ва баъзан ўжарлигидан чиқади.
Шунинг учун AI даврида “креатив фикрлаш” деган гап арзон шиор эмас. Бу - рақобат устунлиги.
AI сизга тезлик беради.
Лекин қайси томонга юриш кераклигини ҳар доим ҳам айтиб бермайди. Бу ерда ҳали ҳам инсон керак.
Кейинги постда эса менимча яна битта жуда муҳим қобилиятга ўтаман.
ИИ аллақачон эмпатияни тақлид қилишни ўрганди.
Лекин тақлид бошқа нарса.
Ҳақиқий эмпатия - бутунлай бошқа нарса.
Шу ҳақда кейинги постда. Агар.... 👍 ёки 👎
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗