К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

📉 Таннарх ошибиб кетяптими? Кўп ҳолларда муаммо сиз ўйлаган жойда эмас.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

📉 Таннарх ошибиб кетяптими? Кўп ҳолларда муаммо сиз ўйлаган жойда эмас. Фойда қисқара бошласа, тадбиркорлар одатда бир хил сабабларни айтади: - таъминотчилар нархни оширди; - доллар кўтарилди; - логистика қимматлашди; - бозор оғирлашди. Баъзан бу рост. Лекин очиғини айтсам, ташқи омиллар кўпинча асосий муаммо эмас. Улар фақат бизнес ичида аллақачон бор муаммоларни юзага чиқаради. Мен бу ҳолатни кўп кўрганман. Тадбиркор таннарх ошиб кетганидан шикоят қилади. Бироз чуқурроқ қарасак: - харидлар таҳлил қилинмайди; - қолдиқлар тахминан ҳисобланади; - омборда ойлаб ётган товарлар бор; - ходимлар вақти аллақачон автоматлаштириш мумкин бўлган ишларга кетади; - қайси маҳсулот пул топаяпти, қайсиси фойдани еяпти - ҳеч ким билмайди. Лекин айбдор сифатида валюта курси кўрсатилади. 😉 Менимча, энг катта хато - муаммони фақат нарх ошириш билан ҳал қилишга уриниш. Ҳа, баъзи ҳолатларда бу "иш беради". Лекин бизнес ичида тартиб бўлмаса, нарх ошириш оғриқ қолдирувчи доридек ишлайди. Бироз енгиллашади, холос. Муаммо эса қолаверади. Шунинг учун мен бошқа саволдан бошлардим. «Таннарх нега ошиб кетди?» деган саволдан эмас. «Бизнес ҳар куни қаерда пул йўқотяпти?» деган саволдан. Чунки таннарх одатда бир кунда ошиб кетмайди. У секин-аста ўсади. Бироз омборда. Озгина харидларда. Яна бироз бекор туришларда. Бироз ортиқча харажатларда. Бироз тартибсизликда. Кейин эса шу «бирозлар» йиғилиб, фойдани ютиб юборади. Шунинг учун тадбиркор биринчи навбатда рақамларни кўриши керак. Тахминларни эмас. Ҳиссиётларни эмас. Кимнингдир фикрини эмас. Рақамларни. Акс ҳолда таннархни бошқариб бўлмайди. Фақат тахмин қилиш мумкин. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗