К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Нега ўсиш кўпинча йўқотишдек ҳис қилинади?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Нега ўсиш кўпинча йўқотишдек ҳис қилинади? Бир ноқулай ҳақиқат бор. Ўсиш бошланганда, у кўпинча ютуққа ўхшамайди. Аксинча - муаммога ўхшайди. Янги ходим олдингиз - харажат ошди. Янги йўналиш очдингиз - пул кетди, натижа ҳали йўқ. Ҳисоб-китоб тизимини жорий қилдингиз - иш кўпайди. Тартиб ўрнатмоқчи бўлдингиз - аввал кўринмаган хатолар чиқиб келди. Бир қарашда ҳаммаси оғирлашгандек. Шунинг учун кўп тадбиркорлар бир жойда қолиб кетади. Сабаби ўсишни хоҳламагани эмас. Шунчаки, улар сарф-харажат бугун бўлиб, натижа кейин келадиган даврдан ўтишни истамайди. Аслида ўсиш деярли ҳеч қачон қулай бўлмайди. Аввал эски одатлардан воз кечасиз. Эски қарорлардан. Баъзан ўз ишини тортиб кета олмайдиган одамлардан ҳам. Энг қийини эса - фақат ҳиссиётга таяниб бизнес бошқариш одатидан чиқиш. Ҳатто баъзи пайтларда кўпроқ топиш учун бугунги фойданинг бир қисмини қурбон қилишга тўғри келади. Кўпчилик айнан шу ерда ортга қайтади. Чунки мия учун пул чиқиб кетиши - ҳар доим йўқотиш. У инвестициями ёки хатоми - фарқ қилгиси келмайди. Лекин фарқ бор. Биттаси бизнесни пастга тортади. Иккинчиси эса уни кейинги босқичга олиб чиқади. Шунинг учун ҳозир ҳаммаси қийинлашгандек туюлса, харажатлар кўпайган бўлса ёки аввалгидек хотиржам бўлмасангиз - бу ҳар доим ҳам нотўғри йўлда кетаяпсиз дегани эмас. Балки бу ўсишнинг нархи бўлиши мумкин. Ва бу нархни, одатда, олдиндан тўлашга тўғри келади. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗