Дўстлар, мен яна қайтдим, "алоқадаман" 🙂
Қарийб бир ойлик танаффусдан кейин биринчи навбатда сизларга раҳмат демоқчиман...
Ҳали ҳам биз билан эканингиз учун, Рахмат!
Охирги бир ой мен режалаштирганимдек ўтмади.
Постлар ёзиш, кейслар улашиш, рақамлар ҳақида гаплашиш, янги материаллар тайёрлаш - ҳаммаси режада бор эди.
Лекин ҳаёт баъзида режалар билан келишиб ўтирмайди.
Оила аъзоларимдан бирининг соғлиғи билан боғлиқ кутилмаган вазият юзага келди. Шу сабабли бир муддат барча эътиборимни оиламга қаратишга тўғри келди.
Бундай пайтда контент режаси ҳам, постлар ҳам, дедлайнлар ҳам иккинчи ўринга тушиб қолар экан.
Шунинг учун бу ерда бироз "жим-жит" бўлди.
Ҳозир вазият аста-секин барқарорлашяпти ва мен ҳам иш ритмига қайтяпман.
Шу вақт ичида кетиб қолмаган, олдинги постларни ўқиб турган, каналга кириб турган, шахсийдан "бормисиз?" деб хабар олиб қўйган ва умуман биз билан қолган барча обуначиларга алоҳида раҳмат.
Ростдан ҳам бу мен учун муҳим.
Энди эса давом этамиз.
Чунки шу бир ой ичида ҳам анча нарса йиғилиб қолди.
Янги кейслар бор.
Қизиқарли воқеалар бор.
Бизнесдаги рақамлар, бошқарув ҳисоби, молия, автоматизация ҳақида гаплашадиган мавзулар бор.
Ва, албатта, компаниялар ичида рақамларга қараганда нималар кўринади - шу ҳақда ҳам кўп гаплашамиз.
Кўпроқ...
Реал кейслар.
Реал рақамлар.
Реал хатолар.
Қисқаси, назария учун назария эмас.
Агар сиз ҳали ҳам шу ерда бўлсангиз - демак, давом этамиз.
Кутганингиз учун раҳмат.
Яна ишга қайтдик 🚀
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗