Нарх белгилашда энг катта хато нимада, биласизми?
Кўпчилик шундай қилади: «Рақобатчилар қанчага сотяпти? Биз ҳам шунга яқин қиламиз.»
Шу билан иш тугади, деб ўйлашади.
Кейин эса ҳайрон бўлишади.
- Савдо бор.
- Мижоз бор.
- Иш кўп.
Лекин ҳисобда пул йўқ.
Чунки нарх - бу шунчаки ёрлиққа ёзилган рақам эмас.
Нарх - барча харажатлар қоплангандан кейин бизнесда нима қолишини белгилайдиган рақам.
Бу ерда энди тахмин эмас, молиявий ҳисоб-китоб бошланади.
Аввало тўлиқ таннарх ҳисобланади.
Фақат харид нархи эмас. Қадоқлаш, етказиб бериш, солиқлар, комиссиялар, омбор харажатлари - ҳаммаси кириши керак. Ҳа, омбор ҳам пул ейди.
Товар омборда қанча кўп турса, ижара, хизмат кўрсатиш, логистика каби харажатлар шунча кўпайиб боради. Кўпчилик буни ҳисобга олмайди.
Кейин эса ўша товардан фойда кўряпман, деб ўйлайди.
Аслида фойданинг бир қисми омбордаёқ қолиб кетган бўлади.
Шунинг учун хисобғкитоби бор тадбиркорлар қуйидаги формуладан фойдаланишади:
Бир дона товар учун омбор харажати = Ойлик омбор харажатлари ÷ Режалаштирилган сотув ҳажми.
Оддий формула. Лекин қайси товар ҳақиқатан ҳам қимматга тушаётганини дарров кўрсатади.
Кейинги босқич - минимал сотув нархи.
У ҳам тахмин билан эмас, формула билан ҳисобланади.
Минимал нарх = Харид таннархи + ўзгарувчан харажатлар + омбор харажатлари + солиқлар.
Бундан пастга сотиш мумкин.
Лекин бунда бизнес атайлаб зарарга ишлаётганини тушуниш керак.
Энди энг муҳим қисми.
Кўпчилик устама (наценка) ҳисоблайди.
Молиядан хабари бор тадбиркорлар эса маржани ҳисоблайди.
Бу иккаласи бир хил эмас.
Масалан, товарнинг тўлиқ таннархи 100 доллар бўлса ва сиз 40% маржа олишни истасангиз, нарх қуйидагича ҳисобланади:
Нарх = Таннарх ÷ (1 − Маржа)
Яъни:
100 ÷ 0,6 = 166,7 доллар.
Шунинг учун бир хил маҳсулот сотадиган икки компаниянинг фойдаси бутунлай бошқача бўлиши мумкин.
Бири кўз чамалаш билан баҳолайди.
Иккинчиси эса молиявий модел орқали ҳисоблайди.
Яна бир муҳим жиҳат.
Ҳар бир товар юқори фойда олиб келиши шарт эмас.
Бу ерда ABC таҳлил ишлатилади. (бу хақида олдин ёзганмиз, юқорироқдаги постлардан қидиринг)
Ва охирида энг оддий қоида.
Агар товар бир неча ойдан бери омборда ётган бўлса, мўъжиза кутишнинг ҳожати йўқ. Баъзан товарни зарарсиз нархда сотиб, пулни яна айланмага қайтариш, уни яна ярим йил омборда сақлашдан анча тўғри қарор бўлади.
Чунки нарх интуиция билан эмас, рақамлар билан бошқарилади. Ой охирида эса айнан рақамлар бизнес ҳақиқатан ҳам фойда қиляптими ёки йўқми - шуни кўрсатади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗