К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

8 Пост. Келажакни яратиш.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

8 Пост. Келажакни яратиш. ИИ жуда кўп нарсани яхши қилади.Тез йиғади, таҳлил қилади, солиштиради, боғланишларни топади. Баъзан одамдан ҳам яхшироқ. Лекин битта муаммо бор. ИИ деярли ҳар доим аллақачон мавжуд бўлган нарса билан ишлайди. Аллақачон айтилган. Аллақачон қилинган. Аллақачон сотилган. Аллақачон ҳисобланган. Ҳа, у буларнинг ҳаммасини чиройли қайта йиғиб беради. Шунчалик чиройли йиғадики, баъзан одам: “бўлди, энди стратегияни ҳам шу тузиб беради”, деб ўйлайди. Лекин йўқ. Бизнесдаги энг қиммат иллюзиялардан бири шу: гўёки сенда маълумот кўп бўлса, кейинги қадам ҳам автоматик равишда аниқ бўлади. Бўлмайди. Маълумот яхши ҳолда сизга нима бўлганини тушунтиради. Баъзан ҳозир нима бўлаётганини ҳам кўрсатади. Лекин гап ҳали йўқ нарса ҳақида кетса - у ерда бошқа иш бошланади. Янги маҳсулот. Янги бозор. Янги сотув модели. Янги категория. Компаниянинг янги роли. Булар аввал таблицада пайдо бўлмайди. Аввал кимнингдир бошида пайдо бўлади. Баъзан гипотеза бўлиб. Баъзан безовталик бўлиб: “нега ҳамма айнан шундай қиляпти?” Баъзан эса ҳозирча исботлаб бўлмайдиган ғалати ишонч бўлиб. Ва менимча, энг муҳим жойи шу: келажак аввал ишонарли кўринмайди. Чунки унинг ҳали исботи бўлмайди. Тайёр кейси бўлмайди. “Мана, бошқалар ҳам қилибди-ку!” деган тасалли бўлмайди. Аксинча. Агар ҳамма аллақачон қилиб бўлган бўлса - демак бу келажак эмас. Бу бозорга кеч кириш, холос. Келажакни яратиш - бу трендларни йиғиб юриш эмас. Кимдирда ишлаган нарсани кўчириш ҳам эмас. Бу - ҳали талаби очиқ кўринмаётган жойда имкониятни кўра олиш. Мана шу ерда ИИнинг чегараси кўриниб қолади. У сизга айта олади: - олдин қайси моделлар ўсганини; - қайси сегментда талаб борлигини; - ўхшаш вазиятда компаниялар нима қилганини. Бу фойдали. Жуда фойдали. Лекин у ҳали йўқ нарсани хоҳлай олмайди. У ғояга ички томондан ёпишиб ололмайди. “Ҳозир бозор буни тушунмаяпти, лекин икки йилдан кейин керак бўлади”, деган ҳисни бошдан кечиролмайди. Пул, вақт, обрўни ҳали исботланмаган фикрга тикиб қўя олмайди. Тадбиркор эса қила олади. Шунинг учун катта бурилишлар одатда “идеал таҳлил”дан туғилмайди. Улар кўпроқ тажриба, кузатув, ички босим ва ғалати ишонч аралашмасидан чиқади. Кимдир биринчи бўлиб қарор қилади: - бухгалтерия "облако"да бўлиши керак; - мижоз товар эмас, обуна сотиб олади; - кичик бизнесга ҳам бошқарув ҳисоби керак; - бозор ҳали тайёр эмас, лекин тайёр бўлади. Ўша пайтда бу фикрлар баҳсли кўринади. Баъзан ҳатто кулгили. Лекин келажак кўпинча айнан шундай бошланади. Шунинг учун менинг фикримча, ИИ ривожлангани сари одамнинг қиймати жавобни тез топишда эмас, ҳали йўқ нарсани кўра билишда ўсади. Унга ном беришда. Унинг атрофида ечим йиғишда. Ва энг муҳими - ҳаммадан олдин ўша томонга юришда. Чунки бизнеснинг вазифаси фақат бугунни яхши тушунтириш эмас. Баъзан у бозордан олдинроқ келажакка етиб бориш ҳақида. Ҳа, бунда хато ҳам кўп бўлади. Янги нарса қидириб, умуман адашмасликнинг иложи йўқ. Лекин альтернативаси ҳам яхши эмас: аллақачон эскираётган нарсани чексиз яхшилаб ўтириш. ИИ мавжуд тизимни кучайтиришда жуда фойдали. Одам эса кейинги босқични ўйлаб топишда керак. Кейинги пост - донолик ҳақида. Яъни билим ҳам эмас, интеллект ҳам эмас. Инсонни ҳақиқатан инсон қиладиган, промпт билан чиқариб бўлмайдиган нарса ҳақида. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗