К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

9 Пост. Донолик

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

9 Пост. Донолик ИИ ҳақида гап кетганда, кўпчилик асосий саволни: у инсондай фикрлай оладими ёки йўқми? деб қўяди Менимча, бу энди асосий савол эмас. У аллақачон биздан тезроқ ҳисоблайди. Кўпроқ маълумотни эслаб қолади. Тезроқ қиёслайди. Керак бўлса, бир неча сонияда ўнлаб вариант чиқариб беради. Лекин бир нарса бор-ки, мен ҳали ҳам буни ИИ га бермайман. ИИ доно бўлолмайди. Фақат бу ерда “донолик”ни баландпарвоз гапга айлантирмаслик керак. Мен деворга осиладиган чиройли иқтибослар ҳақида гапирмаяпман. Гап бошқа нарсада. Донолик - бу кўп китоб ўқиш эмас. Кўп нарсани билиш ҳам эмас. Ҳатто жуда ақлли гапириш ҳам эмас. Донолик - ўз қарорларингнинг оқибатини ўз бошингдан ўтказган бўлиш. Ўзинг адашган бўлишинг керак. Нотўғри одамга ишонган бўлишинг керак. Ичингда “бу яхшилик билан тугамайди” деган ҳис бўлса ҳам, барибир ўша келишувга кирган бўлишинг керак. Кейин эса шу хатонинг нархини ҳам ўзинг тўлаган бўлишинг керак. Шундан кейин одам пулга бошқача қарайди. Ҳамкорга бошқача қарайди.Таваккалга ҳам, ваъдага ҳам, ҳатто ўз амбициясига ҳам бошқача қарайди. Нега дейсиз-ми? Чунки у (ИИ) буни китобдан ўқимаган. Бу нарса у бошидан ўказтган. Донолик мана шу ерда йиғилади. ИИда эса бундай тажриба йўқ. Унда хато қилиш баҳоси йўқ. Команда олдида хижолатчилик йўқ. Бировга ваъда бериб, кейин уни бажара олмай қолганда оғриқни ҳис қилмайди. Кечаси ухлатмасдан чиқарадиган қарорлари йўқ. Рақамларга қараб туриб, “муаммо бозорда эмас, ходимларда эмас, муаммо менда экан” деган оғриқли хулосага келмайди. Умуман олганда, ИИнинг ички биографияси йўқ. Донолик эса биографиясиз йиғилмайди. Ҳа, ИИ минглаб ақлли одамларнинг фикрини қайта йиғиб бера олади. Ҳатто баъзан жуда ишонарли гапиради. Баъзан тирик одамдан ҳам ишонарлироқ. Бунинг ўзи ҳам бироз хавотирли, албатта. Лекин “ҳаётда шундай бўлишини билиш” билан “шу нарсани бошдан кечириш” орасида катта фарқ бор. ИИ паттернларни билади. Инсон эса қарорнинг нархини билади. Шунинг учун ҳам оғир қарорларда бизга шунчаки “ақл” етарли эмас. Бизга ҳаётдан ниманидир тушуниб олган одам керак. Бизнес ҳақида ҳам, одамлар ҳақида ҳам, ўзи ҳақида ҳам. Чунки бир пайт келиб ҳар бир раҳбар маълумот етишмаслигига эмас, бошқа нарсага бориб тақалади: шу маълумот ичида нима ҳақиқатан муҳим, нимадан воз кечиш мумкин, нимани эса умуман қўл теккизмаслик керак - ҳатто жуда фойдали кўринса ҳам. Бу ерда энди масала маълумотда эмас. Бу - етуклик масаласи. Менимча, яқин йиллар жуда қизиқ бўлади. Бир томондан, ИИ тезлик, аниқлик ва автоматизациянинг қийматини янада оширади. Иккинчи томондан эса, тажрибаси бор, ички таянчи бор, вазиятни ҳис қиладиган одамларнинг қийматини ҳам оширади. Чунки эртага ҳаммада бир хил инструмент бўлади. Фарқни эса ИИга ким тезроқ савол бергани эмас, олган жавоб билан ким нима қила олгани ҳал қилади. Қаерда рақамга ишониш керак. Қаерда тўхташ керак. Қаерда пул топиш мумкин, лекин барибир рад этиш керак - чунки кейинги нархи қимматга тушади. Шунинг учун менинг хулосам оддий: ИИ қўлимиздан кўп механик ишларни олади. Бу - нормал. Лекин энг қиммат нарсалар барибир инсон томонида қолади: маъно, танлов, ишонч, интуиция, эмпатия, тасаввур… ва охирида - донолик. Энди сизга савол. Сиз учун ақлли одам билан доно одамнинг фарқи нимада? Бизнесда бу дарров билинадими? Ёки фақат бирга бир-икки оғир қарор қабул қилгандан кейинми? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗