К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Бугунги кунда энг қиммат кўникма - бу бирор ишни бажара олиш эмас.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Бугунги кунда энг қиммат кўникма - бу бирор ишни бажара олиш эмас. Бу - тўғри танлов қила олиш. Ғалати эшитиладими? Ҳозир тушунтираман. 2022 йилда машҳур мусиқий продюсер Рик Рубин шундай деган эди. Бу гапига кўпчилик кулиб қараган. У: "ўзим ҳеч қандай мусиқа асбобида чалмайман. Қўшиқ ҳам ёзмайман. Овоз ҳам ёзмайман. Лекин шунга қарамай шу сохада миллионлаб доллар ишлайман." дейди. "Нега дейсизми?" деб фикрини давом этади у, "Чунки менда дид бор." деб ўзини саволига жавоб беради. Ўша пайтда бу гап шунчаки чиройли фикрдек эшитилган. Орадан кўп ўтмай ChatGPT чиқди. Кейин бошқа нейротармоқлар ҳам пайдо бўлди. Шунда Рубин нима демоқчи бўлганини кўпчилик тушуна бошлади. Аввал ишда асосий савол битта эди: «Бу ишни қила оласизми?» Энди эса шу саволни кўп ҳолатда одамга эмас, сунъий интеллектга беришяпти. У матн ёзади. Расм чизади. Код ёзади. Маълумотни таҳлил қилади. Видео ҳам тайёрлайди. Яъни ишни бажариш тобора арзонлашяпти. Лекин қайси ишни қилиш кераклигини англаш - аксинча, қимматлашяпти. Мана шу ерда ҳақиқий дид бошланади. Бу чиройли дизайнни тушуниш эмас. Бу - кучли ғояни ўртача ғоядан ажрата олиш. Одамларга нима таъсир қилишини ҳис қилиш. Қайси қарор иш беришини бошқалардан олдинроқ кўриш. Бундан олдинги постларда хам айтганимиздек, Бу "ишлар"ни ҳеч қандай промпт билан битириб олмайсиз. Буни бир кунда ҳам ўрганиб бўлмайди. Бу юзлаб қарорлар орқали келади. Муваффақиятлар орқали ҳам. Хатолар орқали ҳам. Янги ғоя нима бўлишини ИИ ҳал қилмайди. Бу ҳали ҳам инсоннинг приоритетида. Менимча, яқин йилларда шу қобилият энг катта фарққа айланади. Чунки ишни бажара оладиганлар кўпаяди. Лекин қайси ишни қилиш кераклигини англайдиганлар кўп эмас. Келажакда энг қиммат ҳақ тўланадиган қобилият - ҳамма қилаётган ишни тезроқ бажарадиган эмас. Балки ҳамма кўрмаётган имкониятни биринчи бўлиб кўрадиган одам бўлади. Сиз нима деб ўйлайсиз? Сунъий интеллект бир кун келиб инсон дидини ҳам тўлиқ алмаштира оладими? Ёки бу барибир инсонда қоладиган хусусиятми? --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗