Қўлда "тўғирлаш" шарт бўлмаган Баланс
Ой охири, Баланс чиқмаяпти. Бухгалтер (хисоб-чи, молиячи) рақамларни у ёқ-бу ёқга суради, қаердадир «тузатиш» киритади, бир соатдан кейин актив пассивга тенг. Ҳамма енгил тортди. Таниш холат-ми?
Аммо ва лекин 😉, бу хаммаси бекорчи "иш". Фарқ ҳеч қаёққа йўқолгани йўқ. Уни шунчаки яширишди.
Менинг фикрим шу: Балансни қўлда тенглаштиришга тўғри келяптими, демак у сизга "хақиқат"ни айтмайди.
Менда бу қандай ишлайди.
Битта операциялар базаси бор. Пул ҳаракати ҳисоботи (ДДС) шундан йиғилади. Фойда ва зарарлар ҳисоботи (P&L) ҳам шундан. Баланс ҳам шундан. Ой охирида алоҳида тузиладиган файл эмас, айнан ўша, битта база.
Бунда ҳеч ким проводка ёзмайди. Справочникда ҳар бир модда бир марта белгилаб қўйилган: дебет бўйича қайси счёт, кредит бўйича қайси. Операцияни киритдингиз, моддани танладингиз, иккала счёт ўзи тортилиб келди. Бирига плюс, бошқасига минус, бир хил суммага. Ҳар бир операция охир-оқибат ноль беради. Мингта операция ҳам ноль бериши керак.
Қолгани тоза механика:
база → счётлар бўйича йиғма → Баланс. Сальдо нольдан катта бўлса, активга ўтади. Нольдан кичик бўлса, пассивга. Актив пассивга тенг, лекин кимдир ниманидур "подгонка" қилгани учун эмас. Шунчаки барча сальдолар йиғиндиси нольга тенг бўлгани учун. Бошқачасига бўлолмайди.
Ҳисоботлар ҳам бир-бирига ўзи мос келади: Балансдаги пул ДДСдаги қолдиққа тенг, давр фойдаси эса P&Lдаги соф фойдага тенг.
Энди энг фойдалиси.
«Актив ва пассив» строкаси ноль эмасми? Балансга тегманг, у айбдор эмас. Хато базада ўтирибди. Нимадир киритилмаган. Бошқа ойга ёзиб юборилган. Турли манбалардаги маълумотлар солиштирилмаган.
Яъни бу ерда Баланс «номи»га тузиладиган ҳисобот эмас. Бу сизнинг назоратчингиз. Қолган рақамларга ишониш мумкинми-йўқми, буни биринчи бўлиб шу айтади.
«Бизнесни 3 қадамда рақамлаштириш» бепул автопрактикумида шундай Балансни сизнинг ҳақиқий маълумотларингизда йиғамиз. Иккиёқлама ёзув билан, лекин "бухгалтерия" тилида эмас, тадбиркорга тушунарли қилиб. «Дебет-кредет» сўзидан қўрқмай қўясиз. 😉
👉 Ёзилиш: https://komplexsoft.uz/promouz/
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗