К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Математикани жуда яхши билиш мумкин, рақамларни қўшишни эплаб қилиш мумкин, лекин шунга қарамай пулни санай олмаслик мумкин.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Математикани жуда яхши билиш мумкин, рақамларни қўшишни эплаб қилиш мумкин, лекин шунга қарамай пулни санай олмаслик мумкин. Чунки пул - ҳисоб-китоб ҳақида эмас. Пул - фикрлаш ҳақида. Ҳисоб-китобли фикрлаш - бу: - фақат фактларни эмас, имкониятларни кўра олиш - битта натижага умид қилиш эмас, сценарийларни олдиндан ҳисоблаш - рискларни муаммога айланишидан олдин баҳолаш - “ҳаммага ўхшаб” юриш эмас, вариантларни солиштириш - гипотезалар билан фикрлаш - конверсиялар ва маълумотлар билан ишлаш - метрикаларни таҳлил қилиш - ҳиссиётлар билан эмас, эҳтимоллар билан ишлаш га қодир бўлиш. Пул “тўғри ўйлайдиган” тренингларга борганларга келмайди. Кўп нарса биладиганларга ҳам эмас. Пул ўз қарорларининг оқибатини ҳисоблай оладиганларга келади. Ҳар қандай бизнес - бу ғоя ҳам, илҳом ҳам эмас. Бу метрикалар, комбинациялар ва эҳтимоллар тўплами. Қачонки сиз “мен шундай ҳис қиляпман” дейишни тўхтатиб, ҳисоблай бошласангиз - бирдан тушунарли бўлади: - бюджетни қаерга тақсимлаш керак - қайси гипотезаларни синаб кўриш арзийди - пул қаерда йўқолаяпти ва нега айрим бизнеслар ўсади,бошқалари эса жимгина ёпилади. Пул чиройли сўзларни ёқтирмайди. Пул мотивацияни ҳам ёқтирмайди. Пул ҳисобни яхши кўради. ------------------ Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗