Ҳисоб-китобини ҳафталаб (ойлаб) созлашдан чарчаган 10 нафар тадбиркорни излаяпман.
Бизнесда «нормал учет» одатда қандай бошланишини биласизми?
Дастур сотиб олинади. Очилади. Ва биринчи экрандаёқ иш тўхтаб қолади.
Бошланғич қолдиқларни қандай киритиш керак?
Қайси харажат моддаларини бошида очиш керак?
Дастурга қанақадир ўртача бизнесни эмас, айнан сизнинг бизнесингиз қандай тузилганини қандай қилиб тушунтириш мумкин?
Бунга ҳафталар кетади. Баъзан ойлар. Кўпинча эса дастур компьютерда шунчаки туради, унга ҳеч ким тегмайди.
Жамоам билан ўзимизни сервисимизда янги сунъий интеллект функциясини яратдик. Ҳозирча батафсил айтмайман, ҳали вохли деб биламан. Фақат битта нарсани айтаман: у айнан ҳамма тўхтаб қоладиган қисмни ўз зиммасига олади. Бошланғич баланс, бизнес жараёнларингиз ва дастурни уларга мослаб созлаш.
Уни ҳаммага очишдан олдин жонли бизнесларда синаб кўрмоқчиман. Демо рақамларда эмас, сизнинг рақамларингизда.
Сиздан нима керак:
— ўз бизнесингиз ва ҳақиқий маълумотлар
— тахминан 60 дақиқа вақтингиз
— кейин менга Telegram'да ўз сўзларингиз билан ёзиш: нима ёқди, қаерда қийналдингиз, нима етишмади.
Сиз нима оласиз:
— функцияга ҳаммадан олдин кириш
— Money Manager'дан 3 ой бепул фойдаланиш
— кейинги фойдаланишга камида 15% чегирма
— ҳисоб-китобингизни шахсан мен билан таҳлил қилиш.
Ростини айтсам, менга мақтов сўзлари керак эмас. Ҳақиқий таассуротларингиз керак. Агар нимадир ноқулай туюлса ёки ишламаса, айнан шу маълумот энг қимматли.
Жами 10 та жой.
Шахсийга ёзинг: https://t.me/Salijan_Saliev
Битта «Хоҳлайман» сўзи ва бизнесингиз ҳақида бир-икки оғиз гап етарлик бўлади.
---
Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗