К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Қурилиш бизнесида ДДС ҳисоботи: кўпчилик юритмайдиган, кейин пул етишмай қолганда эслайдиган ҳисобот

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Қурилиш бизнесида ДДС ҳисоботи: кўпчилик юритмайдиган, кейин пул етишмай қолганда эслайдиган ҳисобот Қурилишда (фақат бу турдаги бизнесда эмас) пул айланмаси - ҳамма нарсанинг асоси. Объект бор, шартнома бор, ишлар кетяпти. Лекин ҳисобдаги пулни назорат қилмасангиз, бир куни ҳамма нарса жойида бўлиб туриб, тўлов қилишга пул қолмаганини кўришингиз мумкин. Кўп тадбиркорлар фойдага қараб қарор қабул қилади. Бу масалада мени позициямни билсангиз керак, умуман олганда бу хато. Чунки бизнесни фойда эмас, пул бошқаради. Қоғозда фойда бўлиши мумкин. Лекин агар ҳисобда пул бўлмаса, маош ҳам, материал ҳам, субподрядчилар ҳам кутиб турмайди. Шунинг учун ДДС ҳисоботи - бухгалтер учун эмас. Аввало раҳбар учун. Унинг вазифаси оддий: 👉 Ҳозир қанча пул бор? 👉 Кейинги ойда пул етишмай қолмайдими? 👉 Пул қаердан келяпти? 👉 Қаерга кетяпти? 👉 Қайси объект пул олиб келяпти, қайсиси эса фақат маблағни "ютяпти"? Агар бу саволларга жавоб йўқ бўлса, демак бизнесни ҳиссиёт билан бошқаряпсиз. ДДСни тузиш қаердан бошланади? Кўпчилик бирданига мураккаб жадваллар қидиради. Аслида эса биринчи қадам анча зерикарли. Банк ҳисобларидан ва кассани ёзувларидан сўнгги бир неча ойлик ҳаракатларни чиқариб оласиз ва пул қаердан келгани, қаерга кетганини йиғасиз. Материаллар. Иш ҳақи. Транспорт. Реклама. Техника. Солиқлар. Ҳаммасини. Шундан кейин асосий "ишлар" бошланади. Чунки одатда тадбиркор биринчи марта ўз пули қаерга оқиб кетишини кўришни бошлайди. Кўп ҳолларда муаммо харажат кўплигида эмас. Муаммо уни ҳеч ким кўрмаётганида. Кейин нима қилиш керак? Харажат ва тушумларни категорияларга ажратиш. Объектлар бўйича ажратиш. Счетлар бўйича ажратиш. Шунда рақамлар секин-аста манзарага айланади. Масалан: Бир объект яхши кўринаяпти, лекин пул емайди. Яна бири эса ташқи томондан оддий кўринади, лекин асосий пулни айнан ўша олиб келяпти. Бу нарсани ДДСсиз кўриш деярли мумкин эмас. Энг муҳим қисми ДДСнинг қиймати жадвалнинг ўзида эмас. Унинг қиймати қарорларда. Ҳисоботни тўлдириб қўйиб, кейин очмасликдан мантиқ йўқ. Унга қараб қарор қабул қилиш керак: - қайси харажатни қисқартириш; - қайси объектга кўпроқ ресурс бериш; - қачон тўловларни муддатини кўчириш; - қачон янги лойиҳа олиш мумкинлиги. Менинг кузатувимча, қурилиш компанияларининг катта қисми пул муаммосига даромад камлиги учун эмас, рақамларни кеч кўргани учун дуч келади. Пул бирданига йўқолмайди. У аввал сигнал беради. ДДС эса айнан шу сигналларни вақтида кўрадиган инструмент. Шунинг учун мен уни ҳисобот эмас, бошқарув воситаси деб ҳисоблайман. --- Рақамларни ҳисобланг, бизнес билан шуғулланинг!
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗