К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Лидерлик, менежмент ва бошлиқ бўлиш.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Лидерлик, менежмент ва бошлиқ бўлиш. Бир нечта бир брга яқин тушунчалар мавжуд - лидерлик, менежент ва бошлиқ бўлиш. Келинг, уларни фарқлашга ҳаракат қилайлик. Бошлиқлик - ҳуқуқий таъсир ва гуруҳни ташкил этиш ҳокимиятнинг асоси, яъни раҳбар ташкилот ёки бирлик фаолиятини расмий равишда бошқарадиган кишидир. Менежмент - бу ташкилотнинг мақсадларини шакллантириш ва уларга эришиш учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил этиш, рағбатлантириш ва бошқариш жараёни. Менежмент - бу раҳбарнинг асосий вазифаси. Яхши раҳбар бошқарув техникаси ва кўникмаларини қандай бирлаштириши ва етакчилик фазилатлари намоён бўлишини билади. Лидерлик норасмий тизим томонидан вужудга келган муносабатлар ҳодисасидир, Бошлиқлик эса расмий муносабатлар тизимида содир бўладиган ҳодиса. Лидернинг роли ижтимоий ташкилот томонидан олдиндан белгилаб қўйилган, функциялар доираси белгиланган. Раҳбарнинг роли ўз-ўзидан пайдо бўлади, у ташкилотнинг штатлар жадвалига киритилмаган. Лидерлик - атрофдагиларга мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш санъати. Соф илмий тилда сўзлашганда, "лидерлик - бу гуруҳ мақсадига эришиш жараёнида унинг ҳаракатлари ва муносабатларини мувофиқлаштиришга қаратилган тавсифловчи ҳодисадир". Лидерлик туғма талант дейилади. Фақат шу одамлар етакчи бўлишлари мумкин, қолганлар эргашувчи бўлиб қоладилар. Бу “берилган ёки берилмаган” бўлади ва лидерликни ўқиб ўрганиш мумкин эмас дейилади. Аммо сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, холат бундай эмас. Албатта, чинакам лидерлик фазилатлари инсонда табиатан бўлиши бу бир хосликдир, аммо муваффақиятли раҳбарга нима кераклигини тушунсангиз, уларни ривожлантириш мумкин. #савдо
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗