Триада
Триада - бу тўлиқ расм, яъни барча воқеаларни (операцияларни) бир жойга йиғилганлиги хақидаги расм.
Бизнесдаги Ҳодиса, худди табиий ҳодисага ўхшаб, модданинг сақланиш қонунига кўра, ҳар доим бирон бир жойдан пайдо бўлади ва бирон бир нарса холатида бирон бир жойдан чиқиб кетади.
Яъни ҳар қандай воқеа ҳар доим икки томонга эга.
Хисобчи бухгалтерияда буни икки томонлама ёзув тамойили деб атайди.
Молиявий ҳисобот тизими ҳар доим икки томонлама ёзувга асосланган бўлиши керак.
Икки томонламага асосланган тизимлар тарихи беш асрдан кўпроқ вақтни олади.
Ушбу тизим алоҳида кўриб чиқилиши керак, масалан, 1C да бухучётни молиявий ҳисоботларни ҳисобга олиш регистрлари мавжуд ва бошқарув ҳисоботлари учун бошқа регистрлар мавжуд. Аслида, бу иккита мустақил подсистемалар.
Бу тизим кириш ва чиқиш жараёнини яратади. Тизим хар бир операция (воқеа) тўғрисида (бирламчи) маълумот олади, йиғади, "жавонларга" қўяди ва ҳисоботларни чиқаради. Бунинг натижасида молиявий ҳисоботларнинг учлиги пайдо бўлади. Ушбу тизимнинг ажралиб турадиган фарқи шундаки, ҳаётдаги каби мувозанат бўлиши керак, бу эса, асрлар давомида икки томонлама ёзув принципи билан таъминланади.
Биз ҳар бир операциядан сўнг ҳақиқий молиявий ҳолатни кўришимиз учун, шундай жадваллар тизимини туза олдик.
Олимлар балансни фақат катта кечикиш билан ва даврлар бўйича олиш мумкинлигини ёзадилар, шунинг учун бухгалтерия ҳисоби "ўлимдан кейинги" учёт ҳисобланмоқда. Езерский деган олим, 150 йил олдин хисоботни реал вақтда бошқариш усулларини излаган.
Дунё ўзгариб бормоқда ва фан хам ўзгариши керак. Бизда компютерлар бор ва биз эса хали хам барча отчётларни қоғоз, қалам ва калькуляторда санаяпмиз.
Шунинг учун хам бўлса керак, тадбиркорлар, айниқса кичик бизнесда, ҳали ҳам қаерда қанча пул борлигини тушунолмайдилар.
Сиз нима деб ўйлайсиз?
Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗