К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Нархлар стратегиясининг турлари

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Нархлар стратегиясининг турлари “Бозор нархи” стратегияси: Ушбу стратегия маҳсулот, иш ёки хизмат нархини рақобатчилар даражасида белгилашни ўз ичига олади. Бунинг учун тўғридан-тўғри ва билвосита рақобатчиларни аниқлаш ва уларни премиум ва оммавий сегментларга ажратиш керак. Таклиф этилаётган маҳсулот қайси сегментга тегишли эканлигини аниқланг ва унга ушбу сегментнинг рақобатчилари даражасида нарх белгиланг. Скимминг (skimming) стратегияси: нархлашнинг ушбу стратегияси билан маҳсулот ёки хизмат рақобатчилар томонидан таққосланадиган маҳсулотга нисбатан юқори нархда сотилади.  Сиз маҳсулот учун юқори нархни белгилашингиз мумкин, агар у сезиларли рақобатбардош устунликка эга бўлса ёки маҳсулот янги бўлса.  skimming стратегиясининг мақсади кутилаётган маҳсулотга бўлган талабнинг ортиши натижасида қўшимча фойда олишдир. Бозорни эгаллаш стратегияси: Ушбу стратегия маҳсулот нархини бозор нархидан пастроқ қилишни ўз ичига олади. Бозор улушини олиш учун маҳсулот нархи сунъий равишда туширилади.  Стратегия қуйидаги ҳолатларга мос келади: * маҳсулотга талаб жуда эластик; * бу оммавий талаб товаридир ва фойда сотишнинг юқори ҳажми туфайли олиниши керак; * компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари товарларни рақобатчиларникидан каттароқ ҳажмда сотишга имкон беради; * компанияда катта ҳажмдаги товарларни сотиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун маблағ мавжуд. “Қўшимча маҳсулот” стратегияси: бу ерда фойда асосий маҳсулот билан тўпламда сотиладиган қўшимча маҳсулот учун юқори нархни белгилаш орқали амалга оширилади.  Маҳсулотлар бир-бирлари билан бирон-бир тарзда боғлиқ бўлса, қўшимча ҳисобланади. Ушбу маҳсулотлардан бирининг савдоси ўсганда, иккинчи маҳсулот учун хам сотувлар кўтарилиши кутилади.  Бунга дастурий таъминот ўрнатилган компютер, кино чипталари ва попкорн ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. “Махсулот линияси” стратегияси: Ушбу стратегия янги модел учун юқори нархни белгилашни ўз ичига олади.  Компаниялар одатда маҳсулот қаторини (бир қатор маҳсулотларни) ишлаб чиқадилар, балки   алоҳида олинган товарларни эмас. Таркибдаги ҳар бир кейинги маҳсулот қўшимча маҳсулот хусусиятларини таклиф этади. Янги маҳсулот нархини аниқлашда аввалги маҳсулот моделининг нархи ҳисобга олинади ва янги маҳсулот хусусиятларининг нархи тахмин қилинади. Агар маҳсулотнинг янги ва аввалги версияси ўртасидаги нарх фарқи сезиларли бўлмаса, харидорлар кўпроқ замонавий моделни сотиб олишлари мумкин.  Бу,  компаниянинг даромадларини кўпайтиришга имкон беради, агар  икки маҳсулот ўртасидаги харажатлар фарқи нарх фарқидан кам бўлса. Чегирма стратегияси. Маҳсулот учун олдиндан оширилган нархни белгилашни ва дарҳол нархга чегирмаларни таклиф қилишни ўз ичига олади. Масалан, оширилган нархни белгилаш ва товарларни (ишларни, хизматларни) купон сайтлари орқали сотиш. “Нарх дискриминацияси” стратегияси. Ушбу стратегияни танлаётганда, бозорнинг турли сегментларида бир хил маҳсулотга хар хил нарх белгиланади. Нархни белгилашда истеъмолчининг маҳсулотга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ҳисобга олиш керак.  Мисол учун, фитнесс маркази, аслида, яхши фигурани, гул дўконини - кайфиятни, квест компаниясини - ҳиссиётларни сотади. Истеъмолчи маҳсулот (иш, хизмат) билан бирга хақиқий эхтиёжи қанчалик кўп бўлса “ёпилса”, у шунча кўп тўлашга тайёр. Шунинг учун, турли хил минтақаларда, харидорларнинг турли тоифалари учун битта ва бир хил маҳсулот, турлича нархга эга бўлиши мумкин. Ҳаммаси одамларнинг таклиф этилаётган маҳсулот, иш ёки хизматга қанчалик муҳтожлигига боғлиқ. Бизнес, бошқарув ва хисоб китоб хақидаги видеолар бизнинг You Tube каналимизда 👉
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗