К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

HR тизимисиз ҳозир бизнесни тасаввур қилиш қийин. HR Ўзбекистонда яхши ривожланмаган соҳалардан биридир. Аслини олганда, бу соҳанинг нима эк

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

HR тизимисиз ҳозир бизнесни тасаввур қилиш қийин. HR Ўзбекистонда яхши ривожланмаган соҳалардан биридир. Аслини олганда, бу соҳанинг нима эканини, рекрутинг у ерда турсин, оддий кадрлар бўлимидан фарқи нималигини билмайдиганлар талай. Яхши кадр топиш бир муаммо бўлса, улар билан ишлаш, уларни ушлаб қолиш, жамоада қулай муҳит яратиш, яхши маош ва шароитлар қилиб бериш бошқа бир муаммодир. Бу жиҳатдан HR мутахассиси раҳбарият ва ходимлар ўртасида турадиган муҳим инсондир. Ўзбекистонда HR мутахассислар унча кўп эмас. Яқинда телеграмда HR Mahalla каналини очиб, соҳаси бўйича ўзбек тилида билим ва тажрибасини улашиб бораётганини куриб хурсанд булдим. Ёшларга ва тадбиркорларга шу каналга уланиб, соҳа ҳақида тасаввурга эга бўлишни, кўплаб қизиқарли маълумотлар билан танишишни тавсия қиламан.  Бу соҳа ҳали янги ва унда рақобат жуда кучли эмас, яхши мутахассисларга эҳтиёж катта. Тобора кўпроқ ташкилот ва компания буни тушуниб, HR мутахассисларга ўрин ва пул ажратиб бормоқда. Канал муаллифига ишларида омад ва муваффақият тилаймиз.  Хуллас, @HRmahalla уланиб, бизнес юритишнинг яна бир мухим қирраларидан бўлган йўналишни ўрганиб боришни, тавсия қиламиз.
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗