Яхши мутахассисни топиш – бу ишнинг ярми.
Сиз барибир яна учёт ҳисобини назорат қилишда давом этишингиз керак бўлади. Баъзида эса, сиз ҳаммасини ҳам тушуна олмайсиз.
Шунинг учун мутахассисдан у ёки бу рақамлар, иборалар, атамалар қандай маъно англатишини тушунтириб беришини сўранг. Эҳтимол, барчасини ўрганиб чиқиш учун вақтингиз бўлмас, лекин танлаб текширишни амалга оширишингиз мумкин.
Шу йўл билан сиз ходимингиз барчасини тўғри қилаётганига ишонч ҳосил қиласиз.
Бундан ташқари, бошқарув ҳисобидаги маълумотлар тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳафтада ёки ойда бир бор қуйидаги ҳисоботларни кўриб чиқишни одат қилинг:
баланс;
пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги ҳисоботлар;
дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари;
фойда ва зарар ҳақидаги ҳисоботлар.
Шу йўл билан сиз жорий ҳолатни яхлит тушуна оласиз, ривожлантириш имкониятларини белгилаб оласиз ва қабул қилинган қарорлар хавфини камайтириш усулларини топасиз.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗