К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги ҳисобот

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Пул маблағлари ҳаракати ҳақидаги ҳисобот Бу ҳисобот сиз ушбу давр мобайнида қанча пул маблағини қабул қилганингиз ва қаерга сарф қилганингизни кўрсатади.  Бу бизнес эгаларининг энг “севимли ҳисоботи”дир.  Кўпчилик раҳбарлар барча пул маблағлари ҳаракати – кимдан пул олишгани, кимга ва нима учун сарф қилишганини ЭКСЕЛЬда ёзиб оладилар.  Лекин молиявий ҳисоботлар рўйхатида ушбу ҳужжат энг сўнгги ўринда туради, чунки ундан давр сўнгида пул қолдиғи қандай ўзгараётганини кўришдан бошқа ҳеч қандай маълумот олишнинг иложи йўқ.   Пулларнинг ҳаракати ҳақидаги ҳисобот бу молиявий бўлим учун режалаштириш ва кассадаги узилишларнинг олдини олиш учун муҳим кўрсатгичдир.  Тўғри тузилган ҳисобот 3 қисмдан иборат бўлади: • Асосий фаолиятдаги пул маблағлари ҳаракати, яъни компания бизнеси олиб келаётган пуллар ва асосий бизнес бўйича жорий амалиётларнинг тўлови  • Инвестицион фаолиятдаги пуллар ҳаракати, бу асосий воситаларни харид қилишга, қўшимча бизнесга сарфланган пуллар ёки асосий воситаларни ёки компанянинг қисмларини сотишдан тушган пуллар, яъни ўз бизнесингизга киритадиган сармоялар  • Молиявий фаолиятдаги пул маблағлари ҳаракати, яъни, бизнес ривожини молиялаштирувчи пуллар. Сиз кредитга олган ёки акцияларни чиқаришдан тушган пуллар. Шунингдек, қарзларни узиш ва дивидентларни тўлаш. Бир ойлик пуллар ҳаракати режасини тузиб, сиз иш ҳақи, солиқлар, кредит мажбуриятлари сингари асосий тўловларга маблағингиз етарлими ёки йўқлигини кўрасиз ва пул маблағларини қайта тақсимлай оласиз. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗