Кўчирасиз, чунки ўз ишингизни севмайсиз!
(телеграмда баъзи каналларда постлармизни, нафақат постлар,балки канал номини хам ўзлаштириб юрган "тадбиркорларга" мурожаат)
Нима учун одамлар ўзлари ёзмайди, бошқаларнинг матнларини кўчиришади?
Биз "бу практика учун, агар улар ўрганса, ўзи ёзади" деган аргументни ҳисобга олмаймиз.
Чунки амалиёт учун ғоя эмас, балки техника кўчирилади. Агар техника кўчирилса майли эди, буларнинг барчаси жуда фойдали, менда ҳеч қандай шикоят йўқ. Бирор кишини “илхоми келиши” бошлаганда, ўзини “севимли ва чиройли” текстларини ёзишни бошлайди.
Аммо бирор “бизнесмен” киши, бизнес ҳақида “бошқача” пост ёзганда, сиз бу “ишни” қидириб, интернетдан топишингиз ва бу “машҳур” матнларнинг яна бир нечта нусхасини кўришингизга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Менда бундай нусха кўчириш, жуда ўзига хос муаммога эга деган, гипотеза бор.
Одамлар хақиқатдан ўзини қизиқтирган йўналиши ҳақида ёзмайдилар.
Улар Инстаграм, Телеграм, ФБ учун ёзишади.
Томошабин учун.
Мақсадли аудитория учун.
Улар бошқалар ҳақида ўйлашади ва ўзлари ҳақида ўйламайдилар.
Кўринишидан пост - шахсий нарса бўлиб туюлади, бу ерда мен ўзим ҳақимда ўйлардим, лекин йўқ. Шу сабабли, минглаб одамларда бизнес қилиш қанчалик яхши ва осон эканлиги ҳақида текстлар бор, лекин атиги фақат битта иккитасида - бу бизнесни юритиш бўйича аниқ қўлланма бўлади.
Менда хам жуда кўп мотивацион постлар бор, уларни ўйлаб топиш осон, улар ажойиб ва одамларга ёқади. Мен кўпчиликдан мотивация билан чиройли матнларни топа оламан. Аммо деярлик жуда камчиликда коеффициентлар, формулалар, жадваллар кўряпман.
Мен жуда “зўр” эканлигим учун эмас, балки бу текстлар жуда шахсий бўлгани учун. Улар менга бошқалардан “ақилли” бўлиб туюлганимдан эмас, балки шахсий тажрибадан тўпланган.
Агар, "сизнинг қўрқувингиз қаерда бўлса,шу тарафга юриш керак" гапи тўғри бўлса, унда "тажрибангиз қаерда ўсиб бораётган бўлса, шу хақида ёзишингиз керак", деган бўлар эдим.
Шахсий тажриба, хатоларга тўла тажриба ва майли аҳмоқона бўлсин, лекин ўзингизни тажрибангиз...
Қулоқларга “хуш” келадиган,"оламшумул" Ватанга муҳаббат эмас, балки қилаётган ишингизга, сизга тажриба орттиришда ёрдам берадиган турли рақамлар ва формулалар ва дастурларга муҳаббат булиши керак.
Сизнинг мухаббатингиз, ўз бизнесига масъул бўлган тадбиркорларга бўлиши керак.
Мен ҳар доим ҳам муваффақиятга эриша олмайман, мен ҳам тирик одамман ва бу Инстаграм ва телеграмм "қобиғи" менга хам таъсир қилади. Лекин мен жуда қаттиқ ҳаракат қиляпман.
Сиз ҳақиқатан ҳам нима қилаётганингизни, яъни ичингиздаги “тадбиркор” нимани хоҳлайди, шуни ёзишингиз керак!
Сиз нима деб ўйлайсиз? Фикрингизни комментарийларда кутиб қоламан!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗