К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Бизнес бўлмаган бизнес – трейдинг

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Бизнес бўлмаган бизнес – трейдинг Бизнес деб хато ўйланадиган фаолият турлари ичида биринчиси трейдингдир. Бошланишига – бу ўзи нима? Яхши иш ҳақи олиш мақсадида амалга ошириладиган фаолият. Бу каби ишлар махсус биржалардаги одамлар томонидан амалга оширилади.  Бундай савдолар иштирокчилари трейдерлар деб аталади. Аксарият ҳолатларда бундай биржаларда тикиш учун пул маблағи бўлган одамлар ишлашади. Трейдинг билан ким шуғулланади? Масалан, инсоннинг яхши иши ёки муваффақиятли бизнеси бор. У етарли ҳажмда бўлиб, ўз оиласини таъминлашга етади, айни пайтда унинг фойдланилмай ётган пул маблағлари ҳам бўлиб, уни қандайдир даромадли ишга тикиш мумкин. Фоизга банкка олиб бориш керакми? Энг аввали, рибо динимизга тўғри келмайди.(шу билан барча "ортиқча" сўзларга нуқта қўйсак бўлар эди..) Қолаверса, Ҳозир замон шундайки, ҳар қандай банк кутилмаганда банкротга учраши мумкин, ёки инфляция қанчадир фоизни еб қўяди, бу эса бундай молиявий ташкилотларга кризисни ишониш мумкин эмаслигидан далолатдир.  Уйда сейфда сақлаш керакми? Ўз стартапини йўлга қўйиш керакми? Кўчмас мулкка тикиш керакдир балки? Бу кўпинча камчиликлари мавжуд бўлган боши берк йўналишлар бўлиб, баъзида кўп пул маблағни (айниқса кўчмас мулк хариди) талаб қилади, баъзида кўп вақт кетишига сабаб бўлади. Ва жиддий хавф-хатар... Трейдинг – нима учун керак? Пулни кўпайтириш учун! :). Бу якунида ўз молиявий маблағларини бир неча ҳиссага ошириш имконини берувчи фаолият тури. Табиийки, пулни билиб сарф қилиш керак – у ерда пул билан тентаклар соғ қолишмайди. Нима учун бизнес эмас Бу саволга жавоб бериш осон. *Трейдинг янги бозорни шакллантирмайди. *Трейдинг кенгаймайди *Трейдинг автоматлашмайди. Ва бу биз санаб ўтаётганларнинг бошланиши. Агар оддий ва тушунарли қилиб айтадиган бўлса – трейдинг бу касб. (Баъзида!)Яхшигина даромадли касб ва сизнинг тепангизда сиздан бизнес сифатида фойдаланувчи бошлиғингиз бўлади. Асосан бу брокер бўлиб, у комиссия ечади ва сизнинг ташвишсиз (идеал холатда!!!) ҳаётингизга кафил бўлади! Сизнинг фикрингиз қандай? Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗