К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​“Олиб сот” ва бизнес тайёрми?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​“Олиб сот” ва бизнес тайёрми? Бугун ҳар иккинчи одам ўзини ишбилармон деб билади.  Интернетда муваффақият қозониш учун нималар қилиш кераклигини ўргатувчи курслар жуда кўп. Улар орқали ҳамма сизга бор-йўғи 1999 доллар эвазига омадли ва бадавлат бўлишни ўргатади. Аммо, бу одамларнинг ўзи кўп ҳолларда тадбиркор эмаслар. Улар сизга “олиб сотиш” усулидаги бизнеснинг  энг оддий қоидаларини ўргатадилар.  Ахир бизнес шунинг асосида қурилади-да. Биз ниманидир арзон-гаровга оламиз ва уни қимматроққа сотамиз.  Аммо аслида капитализм ҳақиқатдан ҳам шунинг асосига қурилганми? Ишчиларчи? “Олиб-сот” бизнес-моделидан тушиб қоладиган биринчи нарса – маҳсулот эмас, хизматларга асосланган рақамлардир.  Аммо бу ерда ҳам қаршилик кўрсатиш ва хизмат ҳам маҳсулот тури эканини уқтириш мумкин.  Лекин, иш биз ўйлаганчалик осон эмас.  Фарқи  Оддий “олиб-сот”нинг фарқ қиладиган жиҳати, асосий принципларнинг йўқлигидир: *Автоматлаштириш имкониятлари. *Кенгайиш имкониятлари. *Юридик базани шакллантириш имкониятлари. *Сотиш ва дистрибуция каналларини йўлга қўйиш. *Ўрнига ўрин маҳсулот қўллаш имкониятлари. *Бозорни шакллантириш. Яъни, агар умумийлаштирмаса ва майда-чуйда жиҳатларга эътибор қаратилмаса, униси ҳам, буниси ҳам бозор ҳаракатларига киради.   Лекин, агар биз тадбиркорлик ҳақида сўз юритадиган бўлсак -  бизнинг вазифамиз – келажакда сотиш соҳасини шакллантириш ва яхшилаш бўлиб қолади. Биргина “олиб-сот” деганда улгуржи маҳсулотнинг бозорга умумий таъсирисиз олиб сотилишини тушуниш мумкин. Қандай ишни қилиш фойдалироқ? Якдил бир фикрга келиш қийин. Аммо бир неча фарқ бор. Агар сиз катта ҳажмларгача кенгайишни истамасангиз, аксар ҳолларда – улгуржи савдо учун  бир нечта корхоналарда соҳани диверсификация қилиш билан уйғунликда – оддийгина “олиб сот”иш тўлақонли бизнес юритиш учун фойдалироқ бўлади. Лекин агар сиз ҳақиқатдан ҳам катта даромад истасангиз, бу ерда иккита йўл бор, ёки сиз қимматбахо товарларни “олиб сотиш” (масалан Iphone нинг контробанда савдоси) билан шуғулланасиз, ёки тўлақонли бизнесингизни шакллантириб маҳсулот сотувини йўлга қўясиз. Бозор сегментингизни шакллантириб, маркетингга пул тикасиз ва ҳоказо. НАТИЖАЛАР Умумий характеристикаларга қарамасдан – “олиб сот”иш – бу ҳали тўлалигича бизнес эмас. Чунки, сиз исталган нарсани олиб сотиш билан шуғулланишингиз мумкин. Валютадан тортиб илгари ишлатилган эски нарсаларгача.  Бу ишни улгуржи савдо орқали амалга оширишингиз мумкин.  Бизнеснинг оддий “олиб-сот”дан фарқи, йўлга қўйилган, системалаштирилган каналлар: *Етказиб бериш канали; *Ҳисоб-китоб канали; *Сотувлар канали. Буларнинг бари бир қарашда кўзга кўринганидан кўра мураккаброқ ва бухгалтерлик уқувларини талаб қилади.  Лекин, ҳисоб-китоб билан боғлиқ муаммоларнинг аксарияти биз мустақил равишда ишлаб чиққан восита ёрдамида ҳал қилиниши мумкин. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗