Пандемиядан кейин харидорларнинг хатти-ҳаракати қандай ўзгарди?
Google статистикасини сизлар билан баҳам кўрамиз.
Истеъмолчилар маҳаллий бизнесга кўпроқ эътибор беришни бошлашди.
Уйда қолиш зарурати ва саёҳат чекловлари одамларни ўзларининг яқин атрофларини кўпроқ қадрлашларига олиб келди.
"Ёнимда" (рядом) сўзлари билан қилинган сўровлар сони пандемия даврида барча рекордларни янгилади ва бутун дунё бўйлаб "маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаш" сўрови йилига 20 000% дан кўпроққа ўсди.
Бундан нима хулоса олса бўлади?
Брендлар, онгли равишда танлов қилаётган истеъмолчиларни яхшироқ тушунишлари ва компания қадриятларини етказиш ва унинг ғояларини тарқатиш имконини берадиган, ечимларни фаолроқ ишлаб чиқишлари керак.
Изоляция одамларни ўзларининг қадриятлари ва ҳаёт ва истеъмолга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга ундади. Шу сабабли, брендларнинг идроки ўзгарди ва импульсив харидлар энди қониқарли бўлмай қолди.
Энди компаниялар учун фақат қадриятлар ҳақида гапиришнинг ўзи етарли эмас. Сиз уларни товарлар ва хизматлар билан боғлашингиз керак.
мақоланинг оригиналини бу ерда ўқишингиз мумкин..
------------
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗