К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Тушум ва фойда. Ёки нима учун бирини бошқаси билан аралаштириб юбормаслик муҳим?

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Тушум ва фойда. Ёки нима учун бирини бошқаси билан аралаштириб юбормаслик муҳим? Мени энг кўп ажаблантирадиган нарса бу тушум (баъзи манбааларда даромад деб хам келади) ва фойдани чалкаштириб юборишдир. Уй бекаси чалкаштириб юборса-ю майли, лекин топ-менежер ёки бизнес эгаси буни қилса, бу фиаско. Айтганча, бу постда, атамалардаги чалкашлик сизни банкротликка олиб келишининг ажойиб мисоли хақида гапирамиз. Лойиҳада кўплаб пудратчилар мавжуд бўлса, натижадан мотивация олиш энг самарали ҳисобланади. Кўпгина компаниялар бундан фойдаланади, лекин улар ҳар доим ҳам пудратчи олдидаги барча мажбуриятларни бажара олмайди. "Богемская рапсодия" фильмининг сценарий муаллифи 20th Century Fox ни шартнома бўйича гонорар тўланмаганида айблайди, гўё-ки фильм учун тушумнинг 5 фоизини ваъда қилинган эди дейди,даъвогар. Кинокомпания эса бу шартномада гап фойда ҳақида бўлганини даъво қилмоқда. Шундай қилиб, Фредди Меркури ҳақидаги фильм нафақат фойда олиб келмади, балки касса тушуми 911 миллион долларни ташкил этган бўлса-да, 51 миллион доллар зарарда чиқди, дейди кинокомпания адвокатлари. Ахир, суратга олиш майдончасидан тортиб кинозалгача бўлган оралиқда бенефициарларнинг катта тармоғи мавжуд эди. Фойда хам шунинг учун йўқ! Натижада, фильмни ишлаб чиқарганлар, прокатда ажойиб натижа (тушум) билан ҳам, зарарга ишлашган. Айтганча, бу кўпинча лойиҳанинг якуний натижасидан қатъи назар, тўланиши керак бўлган кўплаб пудратчиларни ўз ичига олганда содир бўлади. Иккита хулоса чиқарса бўлади! Биринчидан, натижа сизни қанчалик рағбатлантирмасин, сиз ҳам кўп пул топишингиз, ҳам ҳамма нарсани йўқотишингиз мумкин. Бу бизнес қонуни ва бу ерда ҳамма нарса адолатли. Хавф қанчалик юқори бўлса, мукофот шунчалик юқори бўлади. Иккинчидан, агар сиз тушум (даромад) билан фойдани чалкаштириб юборсангиз, ана ўша фойдангиз оқибатда 0 га тенг бўлса, ҳайрон бўлманг. ------- Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗