Сизнинг асл мақсадингиз нима?
Бизнесга асос солдингиз, жамоани мақсадларингизга ишонтирдингиз, таваккал қилдингиз, ўйин-кулги ва таътиллардан воз кечдингиз, бизнесни қуриш йўлда бир қанча касб ва кўникмаларни эгалладингиз – сизда албатта фахрланадиган нарса бор.
Аммо ҳақиқий тадбиркор ҳар доим ўзининг асл мақсадлари ҳали олдинда эканлигини билади.
Сизнинг компаниянгиз ҳозир қаерда бўлишидан қатъий назар, ҳар доим ривожланиш учун йўл бор.
Шу борада бир савол - сиз қандай ўсишни биласизми?
Сиз бозорга лойиқ бўлган сифатли маҳсулотни ишлаб чиқарасиз-ми? У холда сиз бизнесни бир хил даражада ушлаб туришга ҳаққингиз йўқ.
Масштаблаш ҳақида ўйлашдан сизни нима тўхтатяпти? Ёки бу борада муваффақиятсизликнинг аччиқ тажрибаси бўлганми?
Аслида, бизнес - бу математика, бу ерда маълум ўзгарувчиларни қўшиш, айриш, кўпайтириш ва х.к.з орқали биз ҳар доим аниқ жавоб оламиз. Доимий равишда ўзгариб турадиган ва ўзаро таъсир қилувчи жуда кўп сонли омиллар мавжуд.
Ўз практикамизда биз, масштаблашишга уринишлар муваффақиятсизликка учрашишининг бир нечта аниқ белгиларни кўрдик:
❌ Бизнес эгасининг хозир қаерда эканлиги ва қаерга интилаётгани ҳақидаги тушунча йўқ;
❌ Ишлатаётган ва зарур ресурслар ҳақида тўғри тасаввур йўқ;
❌ Бизнес эгаси "заиф" рақамларга таянади;
❌ Жараённи бошқариш йўқ - бетартиблик эса хеч қачон кенгаймайди;
Агар бизнесингизни кенгайтирмоқчи бўлсангиз, уни хисоблаш ва назорат қилишни бошланг.
-------
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗