К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Бизнесни хавф остига қўядиган молиядаги хатолар

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Бизнесни хавф остига қўядиган молиядаги хатолар Мана тадбиркор ўзини фаолиятини бошлади. Оммабоп маҳсулотни ишлаб чиқди, мақсадли аудиториясини топди, ажойиб сайт яратди, ажойиб сотувчиларни ёллади. Аммо бир неча ой ўтгач, эртак тамом бўлди - чунки компания ёпилди. Тадбиркорлар нафақат маҳсулот ва хизматларга, балки молияга ҳам кўпроқ эътибор қаратишса, ўлик корхоналар сони анча кам бўлиши мумкин эди. Қандай хатолар бизнесингизни хавф остига қўйиши ҳақида ушбу постда гаплашамиз. №1. Нотўғри рақамларга асосланган ортиқча ишонч.  Сотувларнинг ўсиши фойданинг ошишига олиб келади.Кўпроқ тушум олиш учун сиз кўпроқ сотишингиз керак. Бир қарашда бу мантиқий. Ушбу мантиққа кўра, тадбиркорлар тушум ўсишини таъқиб қилмоқдалар. Кўп ҳолларда, бу тўғри бўлади, лекин баъзи холларда компанияга салбий таъсир кўрсатиши мумкин - иш кўп аяди тушаётган фойда эса ўзгармайди. Савдони кўпайтириш янги ходимларни ёллаш ва иш ҳақи, чакана савдо майдонларини кенгайтириш, реклама бюджетини кўпайтириш ва бошқалар учун қўшимча харажатларни талаб қилади. Бунга параллель равишда ўртача чек пасайиб боради, чунки янги мижозларни жалб қилиш учун, сиз нархни пасайтиришингиз керак. Натижада, тушумнинг ўсиш суръати, харажатларнинг ўсиш суръатларидан паст бўлади. №2. Бизнесдан пул ечиб олиш  Сиз ўзингиз учун бизнесдан уни ишлаб топганидан кўпроқ олишингиз мумкин эмас - буни ҳамма тушунади. Аммо кам сонли одамлар соф фойдани тўғри ҳисоблашади. Тадбиркорлар одатда шундай фикр юритадилар: ҳисобда нима бўлса, мен уни олишим мумкин. Ва кейин пул тўсатдан тугайди, компания "кассовый разрыв"га тушади ва зудлик билан пул топиш керак бўлади. Ҳисоблардаги пул ҳар доим ҳам компаниянинг фойдаси эмас. Аниқроғи бундай эмас! Ҳисоблардаги пуллар деярли ҳеч қачон компаниянинг фойдаси эмас. Фойда умуман пул ҳақида эмас, балки мажбуриятлар ҳақида. Пул фақат корхона ўзининг барча мажбуриятларни бажарган тақдирдагина фойдага айланади. №3. Фойдани дебиторлик қарзлар ва товар захираларига кўмиш. Бизнес қоғозда фойдали бўлиши мумкин, лекин аслида пулсиз ўтиришингиз мумкин. Бунинг сабаби, фойда, албатта, пул эмас. Фойда бошқа ерда жамланган ҳолатлари ҳам бор: дебиторлик қарзлар да, омбордаги захиралар ва бошқалар да. Худди суюқлик, муз ва буғ шаклида бўлиши мумкин каби. Моҳият бир хил, аммо хусусиятлари бошқача. Дебиторлик қарзлари мижозларнинг сизга бўлган қарзларидир. Мисол учун, сизда босмахона бор ва сиз мижозларга тўловни кечиктирасиз: сиз буюртмани бажарасиз ва улар бунинг учун 15 кундан кейин тўлайдилар. Буюртмани топширганингизда, сиз тушумни хосил қиласиз - ахир, сиз ўз мажбуриятингизни бажардингиз. Аммо сиз ҳали бу буюртма учун пулни олмагансиз - улар дебиторлик қарзида. Даромад бор, лекин пул йўқ. №4. Харажатлар ва тушумларни нотўғри режалаштириш. Оддий воқеа: тадбиркор ҳисобда жуда кўп пул борлигини кўриб, хайрли иш қилишга - маблағни компания ривожига сармоя қилишга қарор қилди. У конверсияни аниқ оширадиган янги сайтга буюртма беради. Бошланиш яхши. Давоми - унчалик эмас. Бир ҳафта ўтгач, маошларни тўлаш вақти келди - бунинг учун пул етарли эди. Кейин ижарачи пул учун келди - уни ҳам тўлашга муваффақ бўлди. Орқасидан бухгалтер квартал учун солиқни тўлаш вақти келганини эълон қилганида, ҳисобларда пул йўқ эди. Салом нақд пул бўшлиғи! Тадбиркор бу холатда, ходимлари кетиб қолмаслиги учун қарз олишга мажбур бўлади. Бизнес эгаси тўлов календарини тузиб юрганда, бундай вазиятга тушиб қолмасди. Бу барча режалаштирилган даромад ва харажатларни акс эттирувчи ҳужжат. Бу нақд пул бўшлиғини олдиндан кўришга ва уни олдини олишга ёрдам беради. №5. Лойиҳаларни кечиктириш  Фойдали лойиҳа, агар унинг муддатлари кечиктирилса, компанияни зарарга олиб кириши хам мумкин. Чўзиладиган вақт ичида корхоналар кўпроқ харажат қиладилар: иш ҳақи, ижара ҳақи ва бошқалар. Тушум эса аввалгидек ўзгармасдан қолаверади. ---- Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗