К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Безарарлик нуқтаси.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Безарарлик нуқтаси. Зарарсизлик нуқтаси - бу, бизнес бир ой ёки бошқа интервалдаги давр учун ўз харажатларини тўлиқ қоплайдиган даромад. Оддий қилиб айтганда, у ноль фойдага ишлай бошлайдиган ва ортиқча сармоя талаб қилмайдиган нуқта. Зарарсизлик нуқтасидан юқори бўлган тушум эса фойда ҳосил қила бошлайди. Безарарсизлик нуқтасининг қиймати пул ва физик жиҳатдан ҳисобланади. Пул қиймати бизнеснинг барча харажатларини қоплаш учун зарур бўлган тушумдир. Физик қиймати - бу тушумни олиш учун биз қанча товарларни, ишлаб чиқариш, товар бирликларини сотишимиз, ёки мижозларга хизмат кўрсатишимиз кераклиги бўлади. Нега сизга безарарлик нуқтасини билишиз керак? Зарарсизлик нуқтаси тушум, харажатлар ва фойда бир-бирига қандай таъсир қилишини кўрсатади. Ва бу рақамларга асосланган бошқарув қарорлари учун асос хисобланади. Қандай ҳисоблаш керак? БН (сўм)= Доимий харажатлар / Маржиналлик х 100%. Маржиналлик бу - ўзгарувчан харажатлардан кейин тушумдан қанча фоизи қолганлиги. Маржиналлик, % = (Тушум - ўзгарувчан харажатлар) / Даромад * 100% Энди БН ни физик жиҳатдан ҳисоблаймиз - безарарлик нуқтасига эришиш учун қанча сотиш кераклигини билиб оламиз. Иккита йўли бор: 1. БН (дона) = БН (сўм) / Нарх (ёки Ўртача чек). 2. БН (дона) = Доимий харажатлар / Бир бирликдан олинган маржинал фойда. Энди бизда нарх ёки доимий ва ўзгарувчан харажатлар ўзгарган тақдирда, зарарсизлик нуқтаси билан нима содир бўлишини кузатиш ва бизнеснинг молиявий барқарорлигини баҳолаш имконини берувчи восита мавжуд. Фойдаланинг. ------- Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗