К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Маҳсулот харид қилинг ва сотиб юборинг.

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Маҳсулот харид қилинг ва сотиб юборинг. Сотувларнинг реал механизми асоси – бу ишлаб чиқариш қувватлари ҳам, маҳсулотга эга бўлиш ҳам, бенуқсон мижозларга хизмат кўрсатиш тизимини яратиш ҳам, бошқа бирор нарса ҳам эмаслигига эътибор қаратинг.  Бизнес қуриш сари навбатдаги назарий ёндошув устида бош қотирар экансиз, ёдингизда тутинг. Гарчи ҳаёт реал сотувлар механизмига бир доллар сармоя киритиш ва икки доллар фойда олиш имконини берса-да, бир доллар сармоя киритиш ва 80 цент фойда олишни сиз ишнинг яхши бошлангани сифатида қабул қилишингиз мумкин.  Демак, агар сиз иш бошлаётган бўлсангиз,  БИРИНЧИ қиладиган ишингиз, ниманидир сота олишингизни исботлашингиз керак. Шунинг ўзи кифоя. Шунчаки ниманидир сота олишингизни исботланг. Буни қаердан олишингиз ва нарҳи қанча эканининг аҳамияти йўқ. Айтайлик, сиз қиймати 1500 долларлик барча қулайликларга эга бўлган велосипед сотишни хоҳлайсиз. Уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш эса сизга 250 минг долларга тушади. Ҳар бир велосипед ишлаб чиқарила бошлангач сизга 600 доллардан тушишини яхши биласиз. Даромад эса 900 долларни ташкил этади.  Аксарият одамлар бундай ҳолларда велосипедни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишади, кейин эса сотишга уринишади. Бу эса катта хатолик. Дейлик, уни қўлда ясаш сизга 5 минг долларга тушади. Сиз шундай қилинг: 1 ярим минг долларлик велосипедларингизни реклама қилиб, буюртмаларни йиғиб қолинг, тишингизни тишингизга қўйиб таннарҳи 5 минг долларлик 10 та велосипед чиқаринг. Ҳа, биламан, сиз ҳар бир велосипед сотувидан 3 ярим минг доллар йўқотасиз. Лекин бу муҳим эмас. Бу барибир сиз бозорга чиқиб олишингиз учун энг хавфсиз йўл. Дастлабки 10 та велосипед сизга 35 минг долларга тушади. Лекин бу 250 минг сарфлаб бирорта нарса сота олмасликдан кўра афзалроқ.  Минорадан сакрашдан олдин ҳовузга сув тўлдирилганига ишонч ҳосил қилинг. Айнан шу схемани хаттоки қўл ювиш учун совун ишлаб чиқариш ниятида бўлсангиз ҳам қўллаб кўришингиз керак. Аввал буюртма олинг. Кейин, керак бўлса Ўрикзорга боринг, бир яшик совун олинг ва зарар қилсангиз ҳам уни сотиб кўринг.  Аммо, тўла қувват билан бизнес бошлашдан олдин сотувлар ва маркетинг механизмини яратинг. #олдинги_постларни_эслаб ----- Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗