Дўстлар, яна баланс ҳақида.
Аниқроқ айтганда, бошқарув баланси ҳақида.
Бу нима ва нима учун бизнесга керак?
Баланс - бу сизнинг активларингиз ва мажбуриятларингиз тузилишини, маълум бир сана учун батафсил тавсифловчи, молиявий ҳисобот.
Активлар - бу компания эга бўлган нарсалар.
Мажбуриятлар - шу нарсаларни пайдо бўлиш сабаблари.
Ҳамма тадбиркорга баланс керак-ми?
Менинг фикрим - йўқ, барчага эмас. Агар сизда захиралар, дебиторлик қарзларингиз, асосий воситаларингиз бўлмаса, унда баланс ҳисоботи, кўп шаффофлик қўшмайди.
Агар буларнинг барчаси мавжуд бўлса, унда албатта бўлиши керак.
У нимани аниқлашда ёрдам беради?
Аслида, сиз жуда кўп турли хил таҳлилларни амалга оширишингиз ва активларнинг ўзгаришини кузатишингиз мумкин. Аммо бу "юқори пилотаж" хисобланади.
Оддийларидан:
1 "Пул қаерда?" Деган саволга жавоб беради.
Нега ҳисоботдаги фойда фалон миллион, лекин мен уни чиқариб ололмайман
2 "Дебиторлик қарзи ўсиб бормоқда-ми" деган саволга жавоб берадими? Омборларда товарлар жуда кўп-ми ва биз уни тўлдиришда давом этяпмиз-ми?
3. Энг қизиқарли саволга жавоб - "Менинг активлар бўйича даромадим қандай?"
Бизнесга 500 миллион пул тиқиб қўйилган, лекин у ҳар ой 1 миллион олиб келаётган бўлиши мумкин.
Сизда баланс ёки хеч йўқ, актив ва пассивларнинг ой давомида ўзгаришини назоратига ўхшаш нарса борми?
-----
Ва яна бир нарса. Дўстингиз билан муҳокама қилсангиз, хулосаларни яхшироқ эслаб, ўзлаштирасиз. Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗