К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

Яна статистика!

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

Яна статистика! ​​НАФИ тадқиқотига кўра (афсус Ўзбекистон учун бундай статистикани топа олмадим, аммо ўйлайман-ки ахвол бундан “яхши эмас”), Россиядаги ҳар учинчи тадбиркорнинг молиявий саводхонлиги паст ва учдан икки қисми молиявий менежмент бўйича ҳеч қачон таълим олмаган. Кичик ва ўрта бизнес вакилларининг 48 фоизи молиявий қарорларни, режалаштириш воситаларидан фойдаланмасдан, интуитив равишда қабул қилади. Бизнес эгалари ва тадбиркорларининг 52 фоизи қарз капиталидан фойдаланишга тайёр эмаслар, 58 фоизи жуда эҳтиёткор ва консерватив стратегия тарафдорлари, улар кам таваккалчилик қилиб, кам даромад олишга тайёр.   Буларнинг барчаси кўп нарсани тушунтиради: катта миқдордаги компаниялар "ўлим водийси" ни енгиб ўтолмайди ва кучли рақобат муҳитида омон қолмайди, молиялаштиришни жалб қилиш қўрқуви бизнеснинг ривожланиши ва кенгайишини имконсиз қилади, малака ва қобилиятнинг етишмаслиги хавфларни бошқариш ривожланишнинг секинлашишига олиб келади. Лекин, нима учун таълим бизнес эгаси ва тадбиркор учун керак ўзи?   Энг аввало, у ёки бу фаолиятни давом эттириш, у ёки бу лойиҳага сармоя киритиш, у ёки бу маҳсулотни сотиш каби муҳим бизнес масалалари бўйича қарорлар қабул қилувчилар айнан Бошқарувчилардир. Ушбу қарорлар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, шунинг учун нафақат сезги ва тадбиркорлик "ҳисси", балки рақамлар ва кўрсаткичлар кўринишидаги янада мустаҳкам асосдан фойдаланиш муҳимдир.  Тим Филлипс “Маълумотларга асосланган бошқарув” китобида "Рақамлар сиз учун қарор қабул қилмайди, гарчи улар қарор қабул қилиш учун асос бўлса ҳам", деб ёзади .  - Агар сиз 352% ёки 35,2% ёки 3,52% ўсишга эришмоқчи бўлсангиз ва шу билан бирга сизнинг рақобатчиларингиз ўз бизнесидаги маълумотларга таянса ва сиз эса тахмин қилиш ўйинини ўйнашда давом этсангиз (ёки сезги асосида муҳим қарорлар қабул қилсангиз) муваффақиятга эришиш имкониятингиз жуда-жуда кичкина бўлади."   Қанчалик парадоксал бўлмасин, молиявий менежмент асосларини билиш компания раҳбарига операцион тартибдан воз кечишга ва стратегик вазифаларга эътибор қаратишга имкон беради. Бунинг сири компанияда ишлайдиганлар, шу жумладан молиявий директорга тўғри саволлар бериш ва тўғри вазифаларни қўйиш қобилиятида. Верне Ҳарниш, “Бизнесни ривожлантириш: Фойдали ўсиш воситалари” китобида шундай деб ёзган эди: “Энг яхши раҳбарлар қандай қилиб тўғри саволлар беришни ва жавоб олиш учун ходимлар, мижозлар, маслаҳатчилар ёки кенг жамоатчиликка мурожаат қилишни биладилар. Корхона ўз раҳбарига қанчалик кам боғлиқ бўлса, унинг қиймати шунчалик юқори бўлади. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗