Бизнеснинг шаффофлиги нафақат истеъмолчилар, балки ходимлар ҳам ёқтирадиган амалиётга айланиши лозим.
Агар раҳбарлар ўз жамоаси билан иш юзасидан шаффоф бўлишса, ишонч ҳисси пайдо бўлади ва ходимларга асосли қарорлар қабул қилишга имкон беради.
Бироқ, зарур бўлганидан кўпроқ маълумот алмашиш, энг яхши холатда, копоратив маданиятни ёмонлаштириши мумкин.
Шаффофлик жуда муҳим, чунки у мулоқот, ишонч ва шерикликни ривожлантиради. Бироқ, сизнинг бизнесингизнинг ҳар бир тафсилоти тўлиқ очиқ ёки тўлиқ сир бўлиши шарт эмас.
Мен учун шаффофлик спектрдир.
Хусусан, мен ҳар доим ҳамма учун фойдали бўлган маълумот, нимага кўпроқ контекст кераклиги ва нимани ўз ичига олиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилишда ёрдам берадиган танқидий чегарани белгилашга интиламан.
Масалан, мен компаниянинг режалари билан шаффоф бўлсам-да, мен доимо Фойда ва Зарар хақидаги кўрсаткичларини ҳамма билан баҳам кўришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман.(айтганча Money Manager дастури билан буни бемалол бажарса бўлади)
Мухтасар қилиб айтганда, менинг бизнесимнинг ҳар бир тафсилотини ҳамма билан бўлишиш чалкашликларга, вақт йўқотишига ёки диққат етишмаслигига олиб келиши мумкин.
Яхши раҳбар, қачон шаффоф бўлиши кераклигини ва қачон 100% шаффоф бўлиш чалғитиши ёки ҳатто оғир бўлиши мумкинлгини билади.
----
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ
От разрозненных действий — к понятной системе.
Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.
Смотреть бесплатный тренинг ↗