К содержимому
kkomplexsoft.
На главную ↗
← ВСЕ СТАТЬИ

​​Исталган натижага тезда эришиш мумкинми? Бошқарувнинг инқилобий усуллари ҳақида…

Micro Бизнес Блог · Текст на языке оригинала

​​Исталган натижага тезда эришиш мумкинми? Бошқарувнинг инқилобий усуллари ҳақида…   Қийин пайтларда ҳар бир киши муваффақиятга олиб келадиган, “ўзини хаётини бошқариш” усулини топишга ҳаракат қилади. Бу фикр, айниқса, бизнес учун тўғри келади. Хозир, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ, турли инновацион, аниқроғи - ходимларни бошқариш, ишлаб чиқаришни бошқариш, сотиш .. усуллар машҳур. Ва бу усулларнинг барчаси тезда натижаларга эришишга қаратилган.   Бугунги кунда кўплаб раҳбарларни жуда хам тез озишни хоҳлайдиган одамлар билан солиштириш мумкин. Бир неча кун (ёки ойлар) давомида улар маълум тавсияларга амал қилишади, аммо натижани кутиш учун сабр-тоқатлари йўқ ва улар янги маҳсулотга ўтишади. Бундай раҳбарлар учун менда ёмон хабар бор: "Исталган натижага тезда эришиб бўлмайди". Раҳбарлар, барча одамлар каби, ўзларининг инжиқликларига берилишга мойил. Эҳтиёт бўлинг! Ҳар доим, Сизга “энг сўнгги бошқарув усулларини” синаб кўришни таклиф қиладиган кимдир топилади. Бироқ, улар методологиясини тақдим этиш ўрнига, кутилмаган ҳолатлар эҳтимолини, шунингдек, баъзи шароитларда техниканинг самарадорлигини, аммо бошқаларда натижаларнинг етишмаслигини кўрсатиб беради. Адептлар одатда тез таъсир қилувчи панацеа сифатида ўзини “ажоиб техникасини” таклиф қилишади. Бу тадбиркорларга, тезкор муваффақиятни ваъда қиладиган бир техникадан бошқасига шошилишларига олиб келади.   Тадбиркорлардан бири, бу барча янги усулларни ўрганишни орзу қилиб, шундай деган эди: "Сўнгги бир неча йил ичида биз даромаддан кўра фойда муҳимроқ, сифат фойдадан муҳимроқ, ходимлар изланишдан муҳимроқ эканлигини, сифат, мижозлар ходимлардан муҳимроқлигини, йирик мижозлар кичик мижозлардан муҳимроқлигини ва ривожланиш муваффақият калитилигини, бир неча бор эшитдик.   Тез натижани кафолатлайдиган бу усулларнинг умумийлиги нимада? Озиш тўғрисидаги китоблар сингари, улар кўплаб мураккаб муаммоларга бир марталик “ечимларни” таклиф қиладилар. Уларни, ишлаб чиқувчиларда учрайдиган кундалик ёки кутилмаган қўшимча вазиятларни ҳисобга олиш зарурлигини ҳисобга олишлари камдан-кам учрайди. Ва бу уларнинг хатоси. Уларнинг ҳар бири тадбиркорларга ўз техникасини таклиф қилади, аммо улар “инструментлар қутиси”даги алоҳида воситалардир. Дурадгор фақат болға билан ишлай олмаганидек, тадбиркорлар барча муаммоларни “универсал ечим” билан ҳал қила олмайди.   Менежмент соҳасида мураккаб муаммоларни ҳал қилишнинг универсал усули йўқ. Тадбиркор янги ғоялар ва тушунчаларни, ўз ишини самарали ташкил этиш учун восита сифатида кўриб чиқиши керак.   Аммо ҳеч қандай янги ғоя ўртамиёна раҳбарни бошқарув даҳосига айлантирмайди ва ёмон бошқариладиган компанияда муваффақиятга олиб келмайди.  Ходимларни бошқариш ҳақидаги ҳақиқат. Стивен П. Роббинс китобидан ---- Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 🌐
MICROBUSINESS · БЕСПЛАТНЫЙ ТРЕНИНГ

От разрозненных действий — к понятной системе.

Бесплатный практический видеотренинг о систематизации бизнеса, 24 минуты.

Смотреть бесплатный тренинг ↗